26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
2023 йилда ЯМТ қандай ўтади?

Қозоғистон Республикаси Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев 2023 йилги ЯМТга қандай ўзгаришлар киритилгани ҳақида маълумот берди. 

Жорий йилда ҳам битирувчилар ЯМТни беш марта топшира олади: январь, март, август ойларида пулли асосда ўқиш учун, май-июнь ойларида ўтадиган асосий ЯМТни икки марта топшириб, энг яхши натижага эришганлар грант танловида иштирок эта олади.

–ЯМТ-2023 шаклида ўзгариш йўқ. Бироқ, “Қозоғистон тарихи” ва “Ўқиш саводхонлиги” фанларидан топшириқлар сони ўзгарди. Натижада, Қозоғистон тарихи – 20, ўқиш саводхонлиги – 15, математика – 15 ва иккита танланган фан бўйича 35та тест савол берилади. Жами – 120та топшириқ, энг юқори баҳо – 140. Тест топширишга бериладиган вақт ўзгармади – 4 соат (240 дақиқа). Бундан ташқари, алоҳида таълимга муҳтож болаларга қўшимча 40 дақиқа вақт берилади, – деди Миллий тест маркази директори Руслан Емелбаев.

Асосий янгиликлардан бири – 2023 йил январь ойидан бошлаб «Информатика ўқитувчиларини тайёрлаш», «Ахборот технологиялари», «Ахборот хавфсизлиги» ихтисослигини танлаганлар ЯМТни «Математика-Информатика» йўналиши бўйича топширади.

Таъкидлаш жоизки, январь ойидаги ЯМТни 123 минг одам топширди. Тест натижалари бўйича 102 минг нафарга яқин битирувчи энг паст ўтиш балли (50)ни тўплади, бу тестда иштирок этганларнинг 83 фоизи демак. 

ЯМТда ўртача баҳо 76 баллни ташкил қилди. Энг юқори балл – 139, унга беш нафар битирувчи эришди. IELTS имтиҳонидан 5.5 ва 5.0 балл олган битирувчилар инглиз тилидан ЯМТ топширмаслиги мумкин.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-02-17, 21:39 2179
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.