26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Наврўз – марафон'' юксак савияда ўтди

Наврўз байрами муносабати билан Туркистон шаҳрида “Спорт – соғлик гарови” шиори остида оммавий югуриш марафони ўтди. 

Маълумки, Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалдининг ташаббуси билан Наврўз байрами 10 кун давомида миллий анъаналар руҳида нишонланади. Шу муносабат билан 500 нафарга яқин одам иштирокида марафон уюштирилди.

Куннинг иккинчи ярмида ўтган марафонда спортчилар, ёшлар, ҳатто, кичкинтой болалар ҳам иштирок этди. Туркистонлик фахрий спортчи Марат Бўжбанбаев бу каби спорт мусобақалари кўтаринки кайфият бағишлаш билан бир қаторда, соғликни мустаҳкамлашини таъкидлади.

35 ёшгача бўлган эркаклар ўртасидаги мусобақада Ардашер Захадинов бош мукофотни қўлга киритди. Ақниет Абдурасилули – кумуш, Ердаулет Абенов эса бронза медалига сазовор бўлди. 35 ёшдан ошганлар ўртасидаги беллашувда Еркин Жадирисов ғолиб бўлса, кумуш медаль Марат Нурмахановга, бронза медали эса Ертай Қамбаровга насиб қилди.

35 ёшгача бўлган хотин-қизлар ўртасида олтин медални Гулнар Исқақова, кумуш медални Ксения Самсонова, бронза медалини Диана Сейтенова қўлга киритди. 35 ёшдан ошганлар беллашувида Малика Есжанова ғолиб бўлди. Фариза Мусаева – кумуш, Гулшара Акимбекова эса бронза медалига сазовор бўлди. 

Ғолиб ва совриндорларни вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев, жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбарининг ўринбосари Жазира Муслимова тақдирлаб, медаль ва ташаккурномалар топширишди.

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-03-16, 04:26 1495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.