26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Берел хазиналари'' кўргазмаси очилди

Наврўз байрами арафасида ҚР Маданият ва спорт вазирлиги шафелиги, “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонаси ташкилотчилигида Хожа Аҳмад Яссавий мақбарасининг Катта Оқсарой хонасида “Берел хазиналари” кўргазмасининг очилиш маросими ўтди. 

Туркистон шаҳрида илк бор ташкил этилган тадбирда ҚР Миллий музейи директори вазифасини бажарувчи Айбек Сидиқов, Шарқий Қозоғистон вилоятидаги Берел музей-қўриқхонаси директори Алмас Сарибасов, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Кулбайимбетов, Туркистон вилояти маданият бошқармаси бўлим мудири Элвира Мўминова, “Ҳазрат Султон” музей-қўриқхонаси директори Маулен Садиқбеков иштирок этиб, кўргазманинг мақсади ва аҳамиятига тўхталдилар. Шунингдек, тадбирда маданият, таълим муассасалари ва музейлар раҳбарлари, олимлар, ОАВ вакиллари ҳам иштирок этди.

Кўргазма экспозициясида Берел қўрғонларида олиб борилган қазилма ишлари, у ердан топилган скиф-сибирь овчилик услуби ва саклар санъатига оид тилла буюм ва от жабдуқлари, бронза ойна, тақинчоқ ва бошқа буюмлар қўйилган.

Кўргазмани ўтказишдан кўзланган мақсад – Туркистон шаҳри аҳолиси ва меҳмонларини Қозоғистон Республикаси Миллий музейи ва “Берел” давлат тарихий-маданий музей-қўриқхонасида сақланаётган сак санъати ёдгорликлари билан таништириш эди.

Минг йиллик тарихга эга Берел қабристони Қозоғистоннинг миллий муқаддас қадамжоларидан бирига айланган жой.

Ушбу кўргазма Туркистон жамоатчилиги ва шаҳарга ташриф буюрган сайёҳларга 1 ой давомида тақдим этилади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-03-16, 04:28 1319
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.