26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Наврўз – қардош халқларнинг умумий қадрияти

Наврўз – ўзаро қадр-қиммат, хайру-саховат, меҳр-оқибат тимсолидир. Эзгулик, саховатга йўғрилган уйғониш, яшариш айёми мамлакатимизнинг барча ҳудуд ва минтақаларида нишонланмоқда. 

Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги бош консули Аброр Абдуллаев, “Ватандошлар” жамоат жамғармаси ҳамда Қозоғистон Республикаси “Дўстлик” ҳамжамияти ташаббуси билан шаҳримиздаги “Ал-Акром” тўйхонасида Наврўз умумхалқ байрами Қозоғистондаги ватандошлар ҳамда меҳнат муҳожирлари даврасида муносиб нишонланди.

Тадбирга Ўзбекистон Республикаси Вазирлар маҳкамаси ҳузуридаги миллатлараро муносабатлар ва хорижий давлатлар билан дўстлик алоқалари қўмитаси маслаҳатчиси Зафар Аҳмедов раҳбарлигида илм-фан, маданият ва санъат соҳасининг кўзга кўринган вакиллари ташриф буюришди. Улар Қозоғистондаги ватандошлари билан Наврўз айёмини нишонладилар.

Байрамона дастурхонга 300дан зиёд ўзбекистонлик талаба ва меҳнат муҳожирлари таклиф қилинди. Тадбирни ўзбек миллий драма театри актрисаси, Ўзбекистон халқ артисти Нодира Маҳмудова олиб борди. 

Шунингдек, табрик сўзига чиққан Ўзбекистон Республикасининг Алмати шаҳридаги Бош консули Аброр Абдуллаев, қўмита маслаҳатчиси, делегация раҳбари Зафар Аҳмедов, Тошкент шаҳри, Мирзо Улуғбек тумани имом хатиби Абдулҳамид Жумановлар Ўзбекистон ва Қозоғистон Марказий Осиё минтақасида тарихи ва маданияти муштарак мамлакатлар эканлигига тўхталиб, “ён қўшни – жон қўшни”лар ўртасидаги яхши муносабатлар келажак авлодга ибрат бўлиб, миллатлараро тотувлик, ўзаро ҳамкорлик ҳар бир давлат етакчилари эътиборида эканлигини таъкидладилар. 

Байрамга ўзгача кайфият бағишлаган ўзбек эстрада санъатининг йирик намояндаси, Ўзбекистон халқ артисти Мансур Тошматов, “Ўзбекконцерт” хонандаси Сардор Бекмуродов ва яна қатор санъаткорларнинг қўшиқ-куйлари байрамга файз бағишлади. 

 Тадбирни “Ўзбекистон 24” халқаро телеканал мухбири Асадбек Бобожонов тарихга муҳрлади.

Айнан шу руҳдаги Наврўз байрами Алмати ва Астана шаҳарларида ҳам турли миллат вакиллари иштирокида кенг нишонланди.

Мухтабар УСМОНОВА, 2023-03-28, 02:28 1361
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.