26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Деҳлидан медаллар шодаси

Ҳиндистон пойтахти Деҳлида хотин-қизлар ўртасида боксдан жаҳон чемпионати ниҳоясига етди. Мусобақа натижаларига кўра, тажрибали мураббий Шамил Сафиуллиннинг шогирдлари 2та кумуш, 4та бронза медалига сазовор бўлишди. Иккинчи кумуш медални ўта оғир вазндаги (+81 кг.) Лаззат Кунгейбаева қўлга киритди.

Ҳамюртимиз жаҳон чемпионатининг икки карра совриндори, марокашлик Хадича Эл-Марди билан беллашиб, очколар ҳисобида ғалаба қозонди. Лаззат 2014 йилги чемпионатда кумуш, 2016 чемпионатда эса олтин медални қўлга киритган эди. 

Лаззат Кунгейбаева 1987 йилда Чордара туманида туғилган. Астана шаҳрида истиқомат қилаётган Лаззат пойтахтда дзюдо ва самбо билан шуғулланиб, самбодан уч карра Қозоғистон чемпиони, икки карра Осиё чемпиони бўлган. Боксга кеч кириб келишига қарамай, бугунги кунда жаҳон ва Осиё чемпионлигига эришди.

Ҳиндистонда биринчи кумуш медални Карина Ибрагимова қўлга киритди. Алуа Балқибекова (48 кг.), Надежда Рябец (66 кг.), Валентина Халзова (75 кг.) ва Фариза Шўлтай (81 кг.) жаҳон чемпионатининг бронза медалига сазовор бўлди. Деҳлидаги жаҳон чемпионатида Қозоғистон терма жамоаси умумжамоа ҳисобида 8-ўриндан жой эгаллади.

2023-03-29, 22:48 1343
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.