26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Туркистон вилояти спортчилари яна ғолиб

Спортчиларимиз сузиш бўйича рекорд ўрнатиб, 22та медалга  сазовор бўлди.

Талдиқўрған шаҳрида сузиш бўйича Қозоғистон чемпионати ўтди. Унда 20та терма жамоадан 315 нафар спортчи иштирок этди. Туркистон вилояти спорт мактаби сузувчиси  София Сподаренко  сув спорти бўйича Қозоғистоннинг янги рекордини ўрнатди.

Иқтидорли спортчи 7та медални қўлга киритиб, Фукуока (Япония) шаҳрида  ўтадиган жаҳон чемпионати ва Ханчжоу (Хитой)даги Осиё ўйинларига йўлланмани қўлга киритди ва халқаро спорт устаси меъёрларини бажарди. Бундан ташқари, у баттерфляй усулида 50 метр масофани 26,10 сонияда сузиб ўтиб, 2012 йилдан буён янгиланмаган рекордни ўрнатди.

Туркистонлик Аделаида Пчелинцева ҳам мураббийлари ишончини оқлади. У 5та медални қўлга киритиб, жаҳон чемпионатига йўлланма олди. Яхши натижа кўрсатаётган ёш спортчи Дария Тўқтўбаева турли спорт дастурлари бўйича 6та медални қўлга киритди. Алжан Сағадиева ва Дария Василченко эса 4тадан медални қўлга киритишди.

Чемпионат якунларига кўра, Туркистон вилояти спорт мактаби вакиллари сув спорти турлари бўйича 22та медални қўлга киритди, улардан 10таси олтин, 5таси кумуш, 7таси бронза медали.

Туркистон вилояти терма жамоасини нуфузли мусобақага катта мураббий Ж. Шалдарбеков, Қозоғистонда хизмат кўрсатган мураббий А. Смолеев ва Қозоғистон Республикаси бош мураббийи И. Гусаков тайёрлаган.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-04, 19:30 1724
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.