26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Санъат – саодатимдир

Туркистонда тўрт ой мобайнида минтақавий санъат фестивали ўтказилади. Бу ҳақда Туркистон вилоят Маданият ва туризм бошқармаси бошлиғи Муқағали Кенжетайули маълум қилди.

Санъат байрами апрелдан июлгача ҳар жума, шанба ва якшанба кунлари Туркистон шаҳрида ўтказилади.

– “Санъат ўлкаси” вилоят санъат фестивалининг тантанали очилиш маросими 7 апрель куни Туркистон шаҳридаги “Карвон сарой” мажмуаси ҳудудида ўтди. Туман ва шаҳарларнинг бадиий жамоалари олдиндан тасдиқланган жадвал асосида ўз санъатини намойиш этади. Фестивал пардасини биринчи бўлиб Сайрам тумани санъаткорлари очди. Фестиваль 4 ойга мўлжалланган. У ерда шунингдек, мусаввир ва ҳунармандлар эришган ютуқлар, туман ва шаҳар ютуқларига бағишланган кўргазмалар ташкил этилмоқда. Мўйқалам усталари ва ҳунармандлар иштирокида рангтасвир ва ҳунармандчилик ишлари намойиш этилади. Бундан ташқари, миллий анъаналар ва урф-одатларга оид саҳна кўринишлари ҳам намойиш этилади, – деди бошқарма раҳбари.

Фестиваль якунларига кўра энг яхши деб топилган бадиий жамоалар ва хонандалар иштирокида катта концерт ташкил этилиб, ғолиблар тақдирланади.

 

 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-04-08, 02:25 1417
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.