26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Шавкат Рахмонов – Туркистонда

Вилоят “Ёшлар имконият маркази” ташкилотчилигида UFCнинг ярим ўрта вазн тоифасидаги жангчиси, аралаш жангларда енгилмаётган спортчи Шавкат Рахмонов ёшлар билан учрашди. Туркистон шаҳрида ўтган ушбу учрашувдан кўзланган мақсад – ёш авлодга маърифий-маънавий йўл-йўриқ кўрсатиш эди. Таниқли спортчи ўз тажрибаси билан ўртоқлашар экан, ўрганган машқларини кўча-куйда эмас, балки мамлакатимиз байроғини сарбаланд этиш учун қўллаш зарурлигини таъкидлади.

– Мен сизга қараб куч-қувват оламан. Сиз билан зўрман, кучлиман. Ҳар бир жўшқин, навқирон йигит, аввало, ўз-ўзини енга олиши керак. Ҳар бир ёш спортчи машғулотларга ҳормай-толмай қатнашиб, биргаликда юрт шаънини ҳимоя қилиш ҳақида ўйлашимиз керак. Кимда ким ўзидаги ялқовликни енга олса, демак, улкан муваффақиятларга эришиши тайин,– деди Ш. Рахмонов.

Суҳбат асносида у ёшларни қизиқтирган саволларга жавоб берди. Уларни соғлом турмуш тарзига амал қилишга, ватанпарварликка ҳамда эл-юртга фойдаси тегадиган ишлар билан машғул бўлишга чақирди. Шунингдек, ўз ҳаёти давомида бошидан кечирган қизиқарли воқеа-ҳодисалардан ҳам гапириб, ёшларда кучли таассурот қолдирди.

Учрашувда жажжи болажонларнинг тушовкесди маросимида иштирок этди ва тадбир иштирокчиларига миннатдорчилик билдирди.

Ўз навбатида туркистонликлар ҳам азиз меҳмоннинг кифтига зарбоф тўн ёпиб, тулпор ва эсдалик совғаларини тақдим этишди.

Азамат АЛИБЕК., 2023-04-08, 03:31 1657
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.