26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спортчиларимизнинг ютуқлари залворли

Туркистон вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси раҳбари Қанат Жўлдиқараев вилоят спортчилари йил бошидан буён 395та медални қўлга киритганини маълум қилди. Хусусан, 2022 йили олимпиада ва паралимпиада спорт турларидан 237та, олимпиада ўйинларига киритилмаган ва миллий спорт турларидан – 192та, жами 429та спорт тадбири уюштирилган. Ўтган йилнинг натижаларига кўра, вилоят спортчилари Жаҳон чемпионатларида – 118та, Осиё чемпионатларида – 202та, ҚР чемпионатларида – 882та, жами 1202та медални қўлга киритган. Ҳамюртларимиз 536та – олтин, 327та – кумуш, 339та – бронза медалига сазовор бўлишди.

– Вилоятимизда спорт соҳасида 100та давлат ва давлат-хусусий шериклигидаги спорт муассасаси фаолият юритмоқда. Уларда 2426 мураббий 58574 нафар болага машғулот ўтказади. Вилоятимизда 61та спорт тури ривожланмоқда. 2271та оммавий спорт тадбири ўтказилиб, унда 302316 нафар одам иштирок этди. Ўтган 3 ойда 540та тадбир уюштирилиб, 85620 одам қамралди. Тадбирларнинг 443таси қишлоқларда ўтиб, 57967 одам иштирок этди. 

Сўнгги йилларда миллий спортга ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Имконияти чекланган фуқароларга мўлжалланган “Саврон” спорт клубида 34 мураббий 266 нафар имконияти чекланган фуқарога машғулот ўтмоқда, – деди Қанат Жарилқапули.

Матбуот анжуманида маълум бўлганидек, “Қишлоқ – эл бешиги” лойиҳаси доирасида Саврон, Жетисай, Мақтаарал, Тўлебий, Байдибек ва Сайрам туманларида замонавий спорт иншоотлари барпо этилмоқда. Бундан ташқари, Туркистон шаҳрида халқаро теннис маркази фойдаланишга топширилди. Вилоят марказидаги А. Нурмаханов номидаги вилоят спорт мактабининг спорт мажмуасини қайта қуриш ва 320 томошабинга мўлжалланган қўшимча бино, маъмурий-тадбиркорлик марказида Муз саройи ва Эшкак эшиш канали каби спорт мажмуаларининг қурилиши юритилмоқда. 

2023 йилнинг 3 ойида вилоят спортчилари республика чемпионатлари ва биринчиликларида иштирок этиб, 395та медални қўлга киритишди, улар 159та – олтин, 108та – кумуш, 128та – бронза медали. Йил бошидан буён ўтган Осиё чемпионатларида 16та медаль, яъни 5та – олтин, 3тадан кумуш ва бронза медалларига эгалик қилишди.

2023-04-08, 04:22 1965
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.