26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Маънавий юксалиш мезони

Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев минтақадаги бир гуруҳ ёзувчи ва шоирлар билан учрашди. Унда вилоят маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев, 40 нафардан зиёд ёзувчи-шоир, бахшилар иштирок этди. Тадбирни Қозоғистон Ёзувчилар уюшмаси Туркистон вилоят бўлими раҳбари Айдар Сейдазим олиб борди. Дастлаб сўзга чиққан вилоят ҳокимининг ўринбосари тадбирнинг аҳамиятига тўхталди.

– Давлат раҳбарининг Туркистонга сафари чоғида шаҳримизга тарихий пойтахт мақомини бериш ташаббуси билан чиқиб, вазифалар юклади. Ушбу ташаббус муқаддас шаҳримизнинг маънавий салоҳиятини юксалтиришга хизмат қилади. Ушбу йўналишдаги ишларни илгари суришда Сиз – ижодкорларнинг ҳиссангиз салмоқли бўлиши табиий. Жорий йилда Туркистон вилояти ташкил этилганига 5 йил тўлади. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалдининг ташаббуси билан минтақа маънавиятини юксалтириш борасида кенг қамровли лойиҳалар амалга оширилмоқда. Бугунги учрашувимизда вилоятимиз маънавий салоҳиятини юксалтиришга қўшадиган ҳиссамиз ҳақида сўз юритамиз, – деди Бейсен Даулетули.

Тадбирда таниқли айтишув устаси Маржан Есжанова “Turkistan” телеканалида айтишув усталари учун махсус дастур очиш, уларга йилда бир марта стипендия тайинлаш таклифларини илгари сурди. Бекмурат Анарбаев ва Жақип Спатаев Туркистон мақомига тўхталиб, шу йўналишдаги дарсликлар ададини кўпайтириш ва термачилар танловини ўтказиш таклифини илгари сурди.

Шоир Абай Қалшабек ижодкорларнинг китобини нашр эттириш масаласига тўхталса, Алимжан Алишер таниқли ижодкор Мархабат Байғут номидаги адабий фестивални уюштиришни, ёзувчи-шоирларга стипендия тайинлашни тавсия қилди. 

“Олтин дўмбра” соҳиби Бекарис Шўйбеков таклифлар босқичма-босқич амалга оширилишига умид билдирди.

Таклиф-тавсияларни диққат билан тинглаган Бейсен Тажибаев вилоятнинг 5 йиллиги доирасида бир гуруҳ шоир-ёзувчи, термачиларнинг китоблари нашр этилиши, айтишувлар уюштирилиши, туман-шаҳарларда ёш санъаткорлар қўллаб-қувватланиши, бастакорлар танлови ўтказилишини маълум қилди.

Шоирларнинг юбилей кечалари кутубхоналарда нишонланиши, ижодкорларни тақдирлаш масалалари ҳам йўлга қўйилишини таъкидлади. Ҳоким ўринбосари вилоятнинг адабий-маданий салоҳиятини юксалтириш йўлида бирга ҳаракат қилишга чорлади.

Тадбирда иштирок этган оқин-ёзувчилар таклифларини тинглаб, қўллаб-қувватлаётгани учун вилоят раҳбариятига миннатдорчилик билдиришди. Учрашув якунида иштирокчилар «Фараб» илмий-оммабоп кутубхонасида уюштирилган вилоят шоир-ёзувчиларининг ижодига бағишланган кўргазмани томоша қилишди.

2023-04-15, 02:44 1411
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.