26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қалбларда ватан мадҳи

Туркистонда вилоятнинг 5 йиллиги муносабати билан ўтказилаётган “Санъаткор ўлка” вилоят санъат фестивали доирасида Тўлебий туманининг маданият кунлари бошланди. 

Тадбирни Тўлебий тумани ҳокимининг ўринбосари Сержан Дуйсебаев очиб, туманда эришилаётган ютуқлар, санъат беллашувининг аҳамияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек, шаҳар аҳолиси ва меҳмонларини уч кун кетма-кет ўтказиладиган маданий-маънавий тадбирларни томоша қилишга таклиф қилди.

Этноовулда Миллий спорт мусобақалари ташкил этилди. Сўнг оқинлар айтишуви уюштирилиб, хонандалар куй-қўшиқлар ижро этишди. 

“Миллий анъана – тарбия манбаи” мавзуида “Беташар” анъанаси намойиш этилди.

Этноовулда 15 апрель куни соат 10:00дан 19:00га қадар “Муқаддас юртим, она Ватаним – менинг заминим!” мавзуида мўйқалам усталари ва ҳунармандларнинг кўргазмаси, соат 11:00да “Китоб саёҳати – 2023” тадбири ўтказилди. 16 апрель куни соат 18:00да Тўлебий тумани санъаткорлари иштирокидаги катта концерт Туркистонда ўтказиладиган туман маданият кунларининг ёрқин байрамига айланди. 

Келгуси 4 ой давомида ҳар ҳафта туман-шаҳарлар ўз санъатини намойиш этади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-04-18, 00:39 1495
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.