26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болаларга беринг дунёни

“Отадан мерос” жамғармасининг мактабгача таълим муассасалари тарбиячилари ҳамда тарбияланувчилари иштирокида республика миқёсида ўтказаётган “Дарабоз” танлови мазкур муассасалардаги иқтидор соҳибларини саралаб, янги истеъдодларни ҳамюртларимизга танитмоқда. 

Мазкур танловда иштирок этган вилоятимиздаги мактабгача болалар муассасаларининг тарбияланувчилари орасида туркистонлик болажонларимизнинг ҳам борлиги бизни қувонтирди. 

2018 йилдан буён ўтказиб келинаётган танловда ўрта, катта ва тайёрлов гуруҳлари тарбияланувчилари иштирок этди. Куни кеча ўтказилган танловнинг саралаш босқичида Эски Иқондаги “Тожинисо она” болалар боғчасининг 30га яқин тарбияланувчиси иштирок этди.

Муассасанинг директори Ирода Муҳаммаджонова билан мулоқотда бўлиб, мазкур танлов ҳақида батафсил маълумотни олдик.

– Тарбияланувчиларимиз – хореография йўналишида “Олтин тож” рақс гуруҳи “Лазги” рақсини ижро этиб, 2-ўринни эгалласа, Хонзода Неъматжонова испан рақси ижроси учун 3-ўринга муносиб деб топилди. Бундан ташқари, тарбияланувчиларимиз саҳналаштирган “Шолғом” эртаги ҳам юқори баҳоланди. Гўзал Рустамбекова ифодали ўқиш йўналишида ғолибликни қўлга киритди. Айнан шу йўналишда Бексултан Ринатов олий ўринни эгаллади. Энди бу болакайларимиз танловнинг якуний босқичига бепул йўлланма олишади. Жами бу босқичга боғчамиздан беш йўлланмани қўлга киритдик ҳамда Озода Нуриддинова, Маликабону Зуппархонова, Дилшода Аҳмаджонова, Гулфина Азизхонова ҳамда каминанинг саҳналаштириш, дизайнерлик йўналишидаги ишларимиз эътироф этилиб, фахрий ёрлиқлар топширилди. Танловда ғолиб бўлган болаларнинг устозларига улкан ташаккур. Мураббийларимиз улар билан шуғуллангани, жонкуярлиги, фидокорлиги туфайли болаларимизда кашф этилаётган истеъдодларининг янги қирраларини республика танловларида намойиш эта олиши ҳам улкан меҳнатнинг самарасидир. Мураббийларнинг меҳнати ҳам танлов ҳакамлари ҳайъатининг эътиборидан четда қолмади. Иштирокчи гуруҳлар, болаларга ҳам махсус совғалар топширилди. Бу галги танловда боғчамиздан ташқари “Саламат” болалар боғчаси ҳамда Собир Раҳимов номидаги мактабнинг бошланғич синф ўқувчилари ҳам иштирок этишди ва совринли ўринларни эгаллашди, – деди у. 

М. САЪДУЛЛАЕВА, 2023-04-20, 20:51 1479
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.