26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Кўчиш'' ярмаркаси Мақтааралдан бошланди

Туркистон вилоятига Шимолий ва Шарқий Қозоғистон минтақасидан бир гуруҳ делегация ташриф буюрди. Улар 3 кун давомида вилоят ҳокимлиги ташаббуси билан уюштирилган “Кўчиш” ярмаркаларида иштирок этиб, туркистонликларга ички миграция жараёнини атрофлича тушунтириб беришади.

Делегация сафари Мақтаарал туманидан бошланди. Сўнг Сайрам тумани ва Туркистон шаҳрида давом этади. Ярмаркада 4та минтақадан  3934та бўш иш ўрни тавсия қилинди. Делегация аъзоларининг айтишича, Шимолий, Шарқий Қозоғистон, Абай, ва Павлодар вилоятларида тиббиёт, таълим, транспорт, саноат, қурилиш, қишлоқ хўжалиги соҳалари бўйича мутахассислар тақчил.

Мирзакентда ўтган ярмаркага 500 нафарга яқин одам келди. Уларга юқорида қайд этилган 4та минтақанинг бандлик маркази вакиллари, қишлоқ ҳокимлари ва иш берувчилар маслаҳатлар бериб, кўчиш истагидагиларга батафсил маълумотлар беришди.

Кўчиб борган фуқароларнинг ижтимоий шароитига алоҳида эътибор қаратилиб, улар моддий жиҳатдан қўллаб-қувватланади. Чунончи, кўчган оиланинг ҳар бир аъзосига 70 ОҲК (241 500 тенге) миқдорида моддий ёрдам берилади. Кўчиб борган жойларини инобатга олган ҳолда ижарага уй олиш, коммунал хизматлар ҳақи харажатлари қопланади.

Маълумки, 2015 йилдан буён аҳолиси кўп вилоятлардан ишчи кучи етишмайдиган шимолий минтақаларга кўчириш тадбирлари юритилмоқда. 2015-2022 йилларда вилоятимиздан 11892 одам кўчган. Ўтган йилда республика бўйича 6587та квота ажратилган. Унинг 32,3 фоизи Туркистон вилоятида ўзлаштирилиб, 2021 киши Шимолий минтақаларга кўчиб борган. Жорий йилнинг 2 ойида эса 34та оила Шимолий минтақалардан қўним топди.

2023-04-22, 04:02 1568
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.