26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Лицейга қабул имтиҳонлари бошланди

Туркистон вилоятида янги таълим-инновация лицейи қад ростламоқда. Унинг бир хусусияти – иншоот фойдаланишга топширилгач, вилоят тарихида илк бор қизлар лицейи очилади. Вилоят ҳокимининг ўринбосари Бейсен Тажибаев янги таълим маскани қурилиш майдонида бўлиб, иш сифатини назорат қилди. Вилоят инсон салоҳиятини ривожлантириш бошқармаси раҳбари Динислам Бўлатханули янги илм даргоҳининг режаси ҳақида ахборот берса, вилоят қурилиш бошқармаси раҳбари Тўқтар Усубалиев қурилишга доир масалаларга тўхталди.

– Вилоят ҳокими Дархан Амангелдиулининг топшириғи асосида таълим соҳасига доир кўламдор ишлар амалга оширилмоқда. Шулардан бири – ушбу таълим-инновация лицейи. Ушбу иншоот таълим сифатини оширишга, Туркистонни таълим ва фан марказига айлантиришга ҳисса қўшишига ишончимиз комил. Сабаби инновация лицейлари элимизда улкан нуфузга эга. Кентов шаҳрида болалар боғчаси биносида очилган таълим-инновация лицейи янги ўқув йилидан бошлаб, Туркистон шаҳрида янги бинога кўчади. Мактаб танқислигини бартараф этиш йўналишида тизимли ишлар давом эттирилади, – деди Бейсен Тажибаев.

Туркистон таълим-инновация лицейи 2023-2024 ўқув йилига 7-8-синф ўқувчиларини қабул қилишни бошлади.

2023-04-22, 04:05 1598
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.