26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Жасоратга таъзим

Вилоят мудофаа ишлари департаменти шафелигида Оқсувкент қишлоғидаги марказий истироҳат боғида УВУ уруши қатнашчиси Эргаш Пратов хотирасига бағишланган тадбир ўтди.

Унда туман муассасалари раҳбарлари, зиёлилар, афғон уруши фахрийлари, қаҳрамоннинг қариндош-уруғлари, ҳамюртлари иштирок этишди. 

Э. Пратов 1906 йили Қорамурт қишлоғида туғилган. 1942 йилда Сайрам туман ҳарбий комиссариатидан фронтга чақирилиб, жанг майдонида ҳалок бўлган. У 1943 йил 10 январда Россиянинг Ленинград вилояти, Полав тумани, Шечков қишлоғига дафн этилган.

Дастлаб туман бош имом-хатиби С. Темирбеков марҳумнинг руҳига бағишлаб, Қуръон тиловат қилди. 

Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Мадияр Ўразалиев сўзга чиқди.

– Бугун биз Улуғ Ватан урушида мардларча ҳалок бўлган Эргаш бобо Пратовни фахр билан ёдга оламиз. Бауржан Мўмишулининг “Жасорат эътиборсиз қолмас”, деган ибратли нақли бежиз айтилмаган. Эргаш бобомиз мудҳиш уруш йилларида ўт ва ўқ орасида жонини фидо қилиб, Ватанни ҳимоя қилди. Биз аждодлар руҳини ардоқлайдиган авлодмиз. Бобомизнинг набираси Абдуғани фуқаролик бурчини шараф билан адо этди. У Россиянинг Новгород вилояти, Парфин туманида қондошлар қабристонини зиёрат қилиб, бобосининг тупроғини юртимизга олиб келди. 

Ушбу тадбир туфайли Улуғ Ватан уруши йилларида юртдан олисда бўлган Эргаш бобонинг руҳи биз билан, яқинлари билан бирлашди, деб ўйлайман. Аждодлар руҳига ҳурмат бажо келтириш ҳар бир авлоднинг бурчи. Ҳалок бўлган жангчиларнинг жасорати ва мардлиги абадий ёдда қолади, – деди у.

Сўнг вилоят мудофаа ишлари департаменти раҳбари, полковник Н. Дуйсебаев, “AMANAT” партияси Туркистон вилояти бўйича Афғон уруши фахрийлари ва ногиронлар кенгаши жамоат бирлашмаси раиси Т. Бегимбетов ўз фикрларини изҳор этдилар.

Раҳбарлар ва фахрийлар “Мангу олов” пойига гулчамбарлар қўйишди.

Тадбир Э. Пратов туғилиб, ўсган Қорамурт қишлоғидаги истироҳат боғида давом этди ва қабр тупроғи “Калон боб” қабристонига дафн этилди.

М. УСМОНОВА, 2023-04-25, 20:02 1527
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.