26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фидойилик – шарафга лойиқ

Туркистон шаҳрида давлатимиз тараққиёти ва жанубий ҳудудни ободонлаштиришга салмоқли ҳисса қўшган жамоат арбоби Амалбек Тшанов таваллудининг 80 йиллигига бағишланган адабий кеча ўтди. Номи афсонага айланган шахс – Амалбек Қўзибақулига туркистонликлар от миндирди.

Унга вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев, вилоят маслаҳати раиси Нурали Абишев, вилоят фахрийлар кенгаши раиси Женисбек Мауленқулов, шаҳар ҳокими Нурбўл Тўрашбеков, вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси бошлиғи Ансар Ўсербаев ҳамда давлат арбобининг замондошлари, маҳалла фаоллари иштирок этди. Тадбир “Фараб” кутубхонасида ўтказилган йиғилишга уланиб кетди. 

– Амалбек Қўзибақулининг таваллуд айёми ўзи туғилиб ўсган муқаддас Тўлабий туманида бошланиб, сўнг Шимкент шаҳрида ўтган бўлса, бугун муқаддас шаҳарда давом этди. Шаҳар маъмурияти тадбирни бошлади. Амалбек Қўзибақули давлат хизмати ва раҳбарлик лавозимларида самарали меҳнат қилиб, атоқли шахс сифатида эътибор қозонди. Биродаримиз бор куч-ғайрати, бой тажрибаси, бутун билими ва куч-ғайратини Қозоғистон ободлиги ҳамда эл фаровонлигига сафарбар қилган фуқаролардан бири. Сиз замонавий раҳбар сифатида элга танилдингиз, муваффақият сари интилувчи, жавобгарликни ўз зиммасига олишга қодир, ташкилотчи ва иродаси мустаҳкам шахссиз. Энг муҳими, бу йўлда бутун борлиғингиз, бор билим ва салоҳиятингиз, куч-ғайратингизни ишга солиб, жамият истиқболи учун фидойилик ва садоқат билан, виждонан хизмат қилдингиз ва бу каби хислатлар ёшларга ибрат бўлмоғи лозим, – деди Бейсен Даулетули.

Йиғилишни олиб борган шоир Айдар Сейдазим Амалбек Қўзибақулининг ҳаёт йўлига назар ташлаб, унинг Шимкент шаҳри ва Жамбил вилоятига раҳбарлик қилган йилларидаги ютуқлари, Парламент ва вазирликдаги самарали фаолиятига тўхталди. У нафақат сиёсат, балки спортдаги ютуқларини ҳам қайд этди.

Туркистон вилояти оқсоқоллар жамияти раиси Жарилқасин Азиретбергенов, Туркистон шаҳар фахрийлар кенгаши раиси Жарқинбек Қулбаймбетов ва унинг қатор ҳамкасблари кеча меҳмони ҳақидаги ёрқин хотираларини ўртоқлашди.

Туркистон вилояти ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-05-09, 02:37 1750
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.