26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободончиликнинг қизғин палласи

Тўлебий тумани ҳокими Тўлеген Телғараев вилоят минтақавий алоқалар хизматида ўтган матбуот анжуманида туманда паррандачилик фабрикаси қурилиши бошланганини маълум қилди.

– Саноат соҳасида ўтган йили туманда 41 млрд. 480 млн. тенгелик маҳсулот ишлаб чиқарилди. Жорий йилда уни 46 млрд. тенгедан ошириш режалаштирилган. Ушбу соҳада 2та сармоявий лойиҳа амалга оширилиб, 2024 йилда ишга туширилади. Улар – Ленгер шаҳрида “KAZPLAST” МЧБнинг тикувчилик цехига ушбу йўналишда 1 млрд. 551 млн. тенге сармоя жалб қилинди. У ерда 150 одам доимий иш билан таъминланади. “Аймар құс” МЧБ йилига 440 минг товуқ парвариш қилишни режалаб, қиймати 4 млрд. тенгелик лойиҳа амалга оширила бошлади, – деди туман ҳокими.

Бундан ташқари, Тўлебий тумани сайёҳларни жалб қилиш бўйича вилоятимизда етакчи ўринда. Туризм йўналишида 76та иншоот мавжуд, 64та ҳордиқ маскани хизмат кўрсатадиган туманга ўтган йили 41488 дам олувчи келган. Ўтган йили Кўксаёқ қишлоқ округида “Сақ” дам олиш маскани барпо этилиб, у ерда балиқчилик, гастрономия хизмати ва махсус ҳаммом ишга туширилди. Кемеқалған қишлоқ округидаги “Алма-тау” тоғ-курорт базасида қўшимча меҳмонхона ва спорт мажмуаси қурилиши юритилди. 

Қаратўбе қишлоқ округида тадбиркор “Нурли сан” дам олиш масканини ишга туширишни кўзлаган. Унга 1 млрд. 500 млн. тенге сармоя жалб этилган. Дам олиш масканида 45та коттеж, соғломлаштириш маркази, футбол майдони, ҳовуз, теннис кортлари қурилади. Лойиҳа тўлиқ ишга туширилгач, 65 киши мавсумий, 15 одам эса доимий иш билан таъминланади. 

2022 йили Ленгер шаҳрида 180та квартирали 9та кўп қаватли уй фойдаланишга берилди. Ўтган йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштирилган маҳсулот ҳажми 61,6 млрд. тенгени ташкил қилди. Балиқчиликни ривожлантириш учун 100 миллион тенге сармоя жалб этилади. 

Таъкидлаш жоизки, тумандаги 55та аҳоли манзилининг 54таси, яъни 98,2 фоизи марказлаштирилган ичимли сув тармоғига уланса, 51таси марказлаштирилган табиий газ билан таъминланган. 29та аҳоли манзилидаги 73та кўчанинг электр тармоғи ва трасформаторлари алмаштирилди. Ленгер шаҳридаги оқова масаласини ҳал этиш мақсадида “3-оқова тозалаш ускунаси”нинг қурилиши бошланди. 

Вилоят минтақавий алоқалар хизмати, 2023-05-20, 02:35 1237
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.