26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқ обод – кўнгиллар обод

Саврон туманида инфратузилмани яхшилашга оид ишлар олиб борилмоқда. Бу ҳақда туман ҳокими Ғалимжан Усенбаев Эски Иқон қишлоқ аҳолиси билан учрашувда баён қилди. 

Жорий йилнинг март ойида 13та кўчага “зангори олов” етиб борди. Яна 27та кўча аҳолиси кўмир ташиш машаққатидан қутилади. Босқичма-босқич узоқ йиллар давомида кутилган хайрли иш амалга ошмоқда. Қишлоқлар газлаштирилмоқда.

– Ичимли сув, йўллар, электр энергияси, газ таъминоти – туман учун бош масала. Биз сизнинг илтимосларингизни изчиллик билан амалга ошириш учун ҳаракат қилмоқдамиз, – деди туман ҳокими.

Шунингдек, Эски Иқон қишлоқ округидаги Улуғбек, Янги Иқон, Шимкент, Ҳамид Олимжон, Дўстлик-2, Дўстлик-4, М. Ауезов, Султонхўжа, Салавот кўчаларини ўртача таъмирлаш борасида пудратчилар аниқланиб, қурилиш ишлари бошланди. Лойиҳа қиймати 149,1 млн. тенге. Эски Иқон қишлоғидаги сув тозалаш иншоотига 45 чақирим сув чиқариш тармоқларини ўтказиш учун смета ҳужжатлари ишлаб чиқилди.

2023-05-20, 02:42 1261
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.