26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Давлат рамзлари – Ватаннинг ёрқин тимсоллари

Туркистон шаҳридаги “Рамлар майдони”да 4 июнь – Қозоғистон Республикасининг Давлат рамзлари кунига бағишланган якуний тадбир ўтди. Эрталаб югуриш марафони билан бошланган байрам концерт ва маънавий-маърифий дастури билан давом этди. 

Тантанали йиғилишда Қозоғистон Республикаси Давлат мадҳияси янгради ва Давлат байроғи кўтарилди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди жамоатчиликни байрам билан табриклади.

– Сизларни 4 июнь – Давлат рамзлари куни билан чин қалбимдан табриклайман! 1992 йил 4 июнда мамлакатнинг давлат рамзлари тасдиқланди. Миллий рамзларимиз – Ватанимиз мустақиллиги, халқимизнинг нафақат азалий умид ва истаклари, балки порлоқ келажаги тимсоллари бўлгани туфайли уларни ҳурмат қилиш, асраш барчамизнинг фуқаролик бурчимиздир. Спортчиларимиз ғалаба қозонса, давлатимиз байроғи сарбаланд бўлиб, мадҳиямиз янграйди.

 Ўзини мана жаннатмакон юрт ва табаррук замин фарзанди деб билган ҳар бир инсон давлат рамзларимизни Ватанимиз каби азиз ва муқаддас деб билиши, эъзозлаши керак. Мустақиллигимизга эҳтиром давлат рамзларимизни эъзозлашдан бошланади. Халқимизнинг шон-шарафи, ғурури, тарихий хотираси ва интилишларини ўзида мужассамлаштирганқ давлатимиз рамзлари Ватанимизнинг бетакрор тимсолидир. Улар олий саодат – Истиқлолимиз рамзи, ўзини шу юрт фарзанди деб билган ҳар бир инсон учун чексиз фахру ифтихор манбаидир. Туркистон вилоятида ҳам ўз тимсолларини алоҳида қадрлайдиган ватанпарвар ёшлар етишиб чиқмоқда. Тинчлик осмонида мовий байроғимиз мангу ҳилпираб турсин! Юртимиз омон, давлатимиз мустаҳкам бўлсин! – деди Дархан Сатибалди.

Маросимда ушбу байрамга махсус ўтказилган югуриш марафонининг ғолиблари тақдирланди. Шу билан бирга, давлат хизматчилари Ватанга садоқат билан хизмат қилишга қасамёд қилдилар. Вилоят ва республикамизнинг таниқли хонандалари томонидан ватанпарварлик мавзуидаги қўшиқлар янгради. 

Шунингдек, Туркистон шаҳри ҳамда туман ва шаҳарларда велопарадлар, автопарадлар, байрам тадбирлари ташкил этилди. Туркистон жамоатчилиги мовий байроқни ҳилпиратиб, Давлат мадҳиясини жўшқинлик билан куйлади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-06-05, 21:53 296
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.