26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Президент Эрдўғоннинг улуғлаш маросимида иштирок этди

Қозоғистон Президенти Анқарага ташрифи давомида Туркия Президенти этиб қайта сайланган Ражаб Тоййиб Эрдўғоннинг улуғлаш маросимида қатнашди. Сафар доирасида Қасим-Жўмарт Тўқаев бошқа мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан фикр алмашди.

Тадбирда дунёнинг 80га яқин мамлакатлари вакиллари – давлат ва ҳукумат раҳбарлари, парламент спикерлари, юқори даражадаги расмий шахслар ҳамда Туркий давлатлар ташкилоти, Шимолий Атлантика шартномаси ташкилоти, Ислом ҳамкорлик ташкилоти ва бошқа нуфузли халқаро тузилмалар раҳбарлари иштирок этди.

Маросим чоғида президент Туркия етакчисини сайловдаги ғалабаси билан яна бир бор қутлаб, лавозимга киришгани билан табриклади, Туркия халқига катта муваффақиятлар ва фаровонлик тилади.

Тадбир доирасида Давлат раҳбари маросимга таклиф этилган мамлакатлар етакчилари ва халқаро ташкилотлар раҳбарлари билан учрашиб, мулоқотда бўлди. Шу билан Анқарага ташриф дастури якунига етди.

28 май куни президентлик сайловининг иккинчи босқичида овозларни дастлабки санаб чиқиш жараёнида Қасим-Жўмарт Тўқаев Эрдўғонни сайловдаги «ишончли тарихий ғалабаси» билан табриклаган.

Туркия Президенти Ражаб Тоййиб Эрдўғон ўз нутқида Қозоғистон раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевга улуғлаш маросимидаги иштироки учун самимий миннатдорлик билдирди.                    

 

24.kz, 2023-06-05, 21:54 259
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.