26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болаларга бағишланди

Манкент қишлоқ кутубхонаси ташаббуси билан маданият уйида 1 июнь – Халқаро болаларни ҳимоя қилиш кунига бағишлаб “Эртаклар оқшоми” ўтказилди. Байрам тадбирида имконияти чекланган болалар иштирок этишди. Уйда таълим оладиган бундай болаларнинг жамият эътиборидан четда эканликларини англатиш ва ҳаётига ижобий ўзгариш киритиш оддий орзулари рўёби тадбирнинг бош мақсади.

Байрам тадбирини Сайрам туман маслаҳати депутати Шамҳат Холмуродов очиб, Манкент қишлоқ округи ҳокимининг ўринбосари Шавкат Сиддиқов, Сайрам туман бандлик ва ижтимоий дастурлар бўлимининг “Уйда ижтимоий хизмат кўрсатиш” ДКК бўлим мудираси Куляш Дўсқараева болаларни табриклаб, эзгу ниятларини изҳор этишди. Сайрам туман маслаҳати депутати Мунаввар Убайдуллаева ва Манкент қишлоғи “Оналар кенгаши”нинг раисаси Сайёра Довонова ҳомийлигида 66 нафар имконияти чекланган болага совғалар топширилди.

Тадбирда алоҳида парваришталаб болалар ижодларидан намуналар намойиш этилиб, байрамга файз бағишлашди. Шу билан бирга кутубхонанинг фаол китобхонлари жонли овозда қўшиқ куйлаб, рақслар ижро этишди. Тадбирда иштирок этаётган ота-оналар тадбирни уюштиришда бош-қош бўлган ижтимоий соҳа ходимлари ва депутатларга миннатдорчилик изҳор этишди.

Қишлоқ кутубхонаси ходимаси Азиза Султонқулова “Эртаклар оламида” мавзуидаги китоб кўргазмасини китобхонлар эътиборига ҳавола қилди. 

– Мактаб ўқувчилари иштирокида кўплаб тадбирлар ўтказиб турамиз. Шу билан бирга имконияти чекланган болаларни ҳам эътибордан четда қолдирмаймиз. Болаларни ҳимоя қилиш куни ажойиб байрамлардан бири. Бу куни ҳар бири бола ўзининг жамиятга ҳақиқатан ҳам керак эканлигини ҳис этиши керак, – дейди А. Султонқулова. 

Ғ. ИРИСКЕЛДИЕВ, 2023-06-07, 01:44 3804
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.