26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ободонлаштириш ишлари жонлантирилади

Вилоятимиз шаҳар ва туманларидаги ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалик ишлари минтақа раҳбарининг доимий назоратида. Мавзуга доир навбатдаги мажлисда ушбу масалалар муҳокама қилиниб, ўзи бошқараётган ҳудудни ободонлаштира олмаётган туман, шаҳар ҳокимлари танқид қилиниб, огоҳлантирилди.

– Туман ва шаҳарларни ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш, тозалик масаласи ўтган йилдан буён айтиб келинмоқда. Шундай бўлишига қарамай, бирор бир туман ёки шаҳарда тизимли иш йўқ. Девон ушбу ишларни қатъий назорат қилиши зарур. Ҳар бир туман-шаҳарнинг ободонлаштиришга оид чора-тадбирлар режаси ва ижро муддати бўлиши лозим. Айниқса, халқаро автойўллар атрофи тоза бўлишига эътибор қаратилсин. Туркистон шаҳри сайёҳлар учун қулай, озода бўлиши муҳим. Давлат дастури орқали жамоат ишларига жалб қилинган фуқароларни мазкур тадбирларга сафарбар этиш керак. Умуман олганда, аҳоли манзилларидаги тозалик ишларига бошқармалар ҳам ҳисса қўшсин, – деди Дархан Сатибалди. 

Вилоят ҳокими девонининг ташкилий-нозирлик иши ва ҳудудий ривожланиш бўлими раҳбари М. Алипов туман, шаҳарларни ободонлаштириш-кўкаламзорлаштириш ва тозалик ишлари бўйича юритилган текширув тадбирларининг натижалари юзасидан маълумот берди. Байдибек, Сайрам, Тулкибош, Сариоғоч, Келес туманлари ва Арис шаҳри кўчаларида чиқиндиларни йиғиш, ўтларни ўриш, дарахтларни оқлаш ишларигина кўрсатилмоқда. Йўл бўйидаги уйларни тартибга келтиришга эътибор берилмаяпти. Бундан ташқари, истироҳат боғлари, хиёбонлар, дам олиш масканларида олиб борилаётган ишлар суст. Кўп қаватли уйларнинг қиёфасини тартибга келтириш юзасидан Тўлебий, Чордара, Ўрдабоши туманлари ва Кентов шаҳригина атрофлича иш юритмоқда. Баъзи жойларда ишлар сифатсиз бажарилган. 

Мажлисда уй ва биноларни оқлаш, ранг бериш, пиёдалар йўлагини тартибга келтириш, ўйин майдонларини созлаш, одамларга қулайлик яратиш ишларини жонлантириш юзасидан топшириқлар берилди.

2023-06-08, 01:19 289
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.