26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дархан Cатибалди: Қуруқ ҳисобот кимга керак?

Вилоят ҳокимининг девон мажлисида Туркистон вилоятида ветеринар чора-тадбирларнинг юритилиши, соҳадаги долзарб масалалар атрофлича муҳокама қилинди. Ветеринария бошқармаси ўтган йил декабрь ойида ташкил этилган. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди соҳани ислоҳ қилиш зарурлигини таъкидлаб, бу борада амалга оширилаётган ишларни танқид қилди.

Соҳадаги муаммоларга тўхталаркан бошқарма раҳбари Ғани Қурманбай уларни бартараф этиш учун келгуси йиллар бюджет дастурига киритишни таклиф қилди. Вилоятда 186 ветеринария бекати мавжуд. Улардан баъзиларини зарур ускуналар билан таъминлаш зарур. Баҳорда олиб борилган зарарсизлантириш тадбирлари давомида қарийб 6 миллион бош чорва моллари, 50 минг квадрат метр қўра ва унга туташ ҳудудлар дезинфекция қилинди. Энзоотик хасталикларнинг олдини олиш учун 17 дона мотопомпа ва 1500дан зиёд ходим сафарбар этилди, мутахассислар махсус ҳимоя кийимлари билан таъминланди.

– Ветеринария хизматини сифат жиҳатидан янги босқичга кўтариш керак. Қуруқ ҳисобот кимга керак? Тушунтириш ишлари етарли эмас. Бизда сони бор, сифати йўқ кузатувчилар кўп. Аммо натижа йўқ. Статистик маълумотлар базасида чорва моллари сонидаги фарқлар қайд этилиб, икки хил маълумот шаклланган. Мен бу масалани созлашни топшираман. Ўтган йили соҳада янги бошқарма ташкил этиш таклифи илгари сурилган эди. У тузилди. Энди ишни тизимли равишда кучайтириш лозим. Қўшни ва хорижий давлатлар тажрибаси ҳам эътиборга олинсин, – деди вилоят ҳокими Дархан Сатибалди.

Вилоятда ҳайвонлар ва одамлар учун умумий бўлган 16 хил хавфли касалликлар қайд этилган. Хасталикларнинг олдини олиш учун ўз вақтида ветеринария тадбирларини ўтказиш, яъни ташҳисли тадқиқотлар ва эмлаш орқали эпизоотик барқарорликни таъминлаш даркор. Мажлисда аниқланган камчиликларга айрим маълумотлар базаларининг нотўғри юритилиши ва ундаги маълумотларнинг янгиланмаганлиги, шунингдек, юкланган вазифаларнинг муддатида бажарилмаганлиги сабаб бўлган.

2023-06-08, 01:21 393
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 16000, Шимкент шаҳри, Диваев кўчаси, 4-уй, 4-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2010й.26майда рўйхатга олиниб.10957-Г гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.