26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги ўқув йилига тайёргарлик авжида

Жорий йилда вилоятдаги 20та мактабни жорий таъмирдан ўтказиш режаланган. Шу жумладан, Сариоғоч туманидаги 7та таълим маскани таъмирга муҳтож. Тумандаги 4та таълим муассасаси “Қишлоқ – эл бешиги” дастури доирасида таъмирланган бўлса, қолган 3та мактаб вилоят бюджети ҳисобидан молиялаштирилади. Яқинда бир мактаб фойдаланишга топширилди. Яна бир мактабнинг таъмирлаш ишлари 2024 йилга ўтказилади. Қолган бештаси айни пайтда жорий таъмирдан ўтказилмоқда.

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев Сариоғоч туманидаги ушбу мактабларни оралади.

– Мактабларнинг янги ўқув йилига тайёргарлигини назорат қилиш мақсадида ишчи гуруҳларини ташкил этдик. Таъмирланаётган 20та мактабнинг 15таси 1 сентябрдан фойдаланишга топширилиши керак. Сариоғоч туманидаги мактаблар орасида жадвалдан ортда қолаётганлари ҳам бор. Турли баҳоналар рўкач қилинмоқда. Бироқ асосий муаммо аниқ. Бу ишчи кучининг етишмаслиги ва ўз ишига лоқайдлик. Вилоят миқёсида тегишли харажат, яъни 4,5 млрд. тенге ажратилган. Бажарилган ишлар баённомасига мувофиқ яна молиявий қўллаб-қувватлашга тайёрмиз. Кечиктирилган компаниялар эса жаримага тортилади. Пудратчи ташкилотлар икки алмашинувда ишлашга ўтишга ваъда беришди. Шу муносабат билан қурилиш компаниясига қатъий огоҳлантириш бердик, ваколатли муассасалар жарима солади. Биз зудлик билан ишчи гуруҳ тузиб, назоратни кучайтирамиз, – деди Бейсен Даулетули.

Ҳоким ўринбосарининг айтишича, масъул корхоналар қурилиш ишларига биринчи навбатда зарур ишчиларни жалб этиб, белгиланган муддатда якунлаши шарт. Зеро, ўқувчилар ўқув жараёнидан ортда қолмаслиги учун шароитлар яратиш кўзда тутилган. Сабаби қандай бўлишидан қатъиназар, мунтазам таълим олиш керак.

Вилоят ҳокими ўринбосари Сариоғоч туманидаги 30 минг нафар бошланғич синф ўқувчиси сентябрь ойидан эътиборан иссиқ овқат билан таъминланишини таъкидлади. Уни тегишли даражада ташкил этиш мақсадида соҳа масъуллари мактаб ошхоналарининг моддий-техник ҳолатини кўриб чиқишларини маълум қилди.

2023-08-17, 20:01 2014
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.