26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Янги кутубхона очилди

Байдибек тумани, Шаян қишлоғида 100 минг китоб жамғармасига эга туман марказий кутубхонаси очилди. Икки қаватли, муҳташам бинода  китобхонларга барча шароитлар яратилган. Улар бўш вақтини самарали ўтказиб, билим олишларига  имконият етарли. Маданият масканининг очилишига ташриф буюрган Туркистон вилоят ҳокими Дархан Сатибалди янги кутубхонага  китоблар тақдим этди.

– Китоб  – инсоннинг маънавият манбаи. Инсон тафаккурини юксалтириш, дунёқарашини кенгайтиришда унинг аҳамиятини алоҳида таъкидлаш жоиз. Афсуски, ҳозирги кунда китобга  эҳтиёж анча камайиб кетди. Кутубхонада  хорижлик муаллифларнинг  асарлари  ҳам ўрин олиши керак. Қишлоқдаги шароитлар шаҳарникидан кам бўлмаслиги жоиз. Ёш авлодни, болаларимизни китоб ўқишга тарғиб қилишда муваффақиятлар тилайман, – деди Дархан Сатибалди.

Туманга хизмат сафари билан келган вилоят раҳбари Шаян қишлоғида барпо этилаётган таълим муассасасининг  қурилиш майдонида бўлди. Хусусий мактаб сентябрь ойида фойдаланишга топширилади.

Шаян қишлоғида Давлат раҳбарининг топшириғига биноан “Бадастир мактаб” миллий лойиҳаси доирасида 300 ўринли мактаб қурилиши бошланмоқда, келаси йили у ҳам фойдаланишга топширилади. 

Байдибек туманида 22та мактабгача муассаса ҳамда 50та мактаб мавжуд. Давлат дастури доирасида мактабгача муассасалар билан 3 мингга яқин бола таъминланган.

2023-08-19, 04:54 1251
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.