26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Билимлар куни билан табриклади

ҚР Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев ўзининг Instagramдаги саҳифасида ўқитувчи ва ўқувчиларни Билимлар куни билан табриклади, дея хабар беради Kazinform.

Президент ўз табригида ёш авлод юрт келажаги эканини алоҳида таъкидлаб, ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун давлат томонидан барча имкониятларни ишга солишини таъкидлади.

“Ҳурматли устозлар ва ўқувчилар! Сизларни Билимлар куни билан чин қалбимдан табриклайман! Бугун янги ўқув йили бошланади. Республикамиздаги ҳар бир мактаб миллионлаб ўқувчилар учун ўз эшикларини очади. Ёш авлод – мамлакатимиз келажаги! Давлатимиз томонидан ёшларнинг сифатли таълим-тарбия олиши учун барча шароит яратилган. «Мактабнинг руҳи – муаллим» деганидек, бола тарбиясида ўқитувчининг ўрни алоҳида. Ҳар бир ўқувчи шахсини шакллантиришда ўқитувчиларнинг ўрни беқиёс . Шунинг учун ҳам биз ўқитувчиларни доимо қўллаб-қувватлаймиз. Қозоғистон келажаги билимли авлод қўлида! Уларга аъло ўқиш, жамиятнинг барча жабҳаларида юксак марраларни забт этишларини тилайман. Ёшларимиз келажакда Ватанимизга садоқат билан хизмат қилишига, унинг равнақига ҳисса қўшишига тўлиқ ишонаман. Билимлар куни билан!” деб ёзди Президент.        

24.kz, 2023-09-02, 02:58 1015
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.