26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Адолатли Қозоғистоннинг'' иқтисодий йўналиши белгиланди

Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг "Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши" деб номланган Қозоғистон халқига Мактуби эълон қилинди.

– Адолат, ижтимоий тенглик ва тежамкорлик янги иқтисодий йўналишимизнинг ўзагига айланади. Қозоғистон иқтисодий тараққиётининг янги шакли мамлакатнинг рақобатбардош устуворликларидан самарали фойдаланиш ва ишлаб чиқариш соҳасида меҳнат, капитал, захиралар, технология каби асосий омилларнинг имкониятларини юксак даражада очишга асосланган, – деди Қасим-Жўмарт Тўқаев.

Шу муносабат билан Президент томонидан бу йилги Мактубда қайд этилган вазифалар ижроси юзасидан аниқ муддат белгиланди.

 – Янги иқтисодий сиёсатда буни амалга ошириш учун узоқ муддатни белгилай олмаймиз. Мактубда белгиланган барча мажбуриятлар уч йил ичида бажарилиши керак. Энг мураккаб вазифаларни амалга ошириш учун аниқ муддат белгиланади, – деди Давлат раҳбари.

Шунингдек, Қозоғистонда «Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳаси доирасида янги йилдан эътиборан болалар ҳисобига маблағлар туша бошлайди. 

– Шу ўринда одамларнинг ҳаёт сифатига бевосита таъсир кўрсатган айрим чора-тадбирларни айтиб ўтмоқчиман. Хусусан, 2020 йилдан бошлаб ўқитувчилар ва шифокорларнинг маоши сезиларли даражада ошди. Ҳозир уларнинг даромади мамлакатдаги ўртача маошдан анча юқори. Аҳолига пенсия жамғармасининг бир қисмидан фойдаланиш имконияти берилди. Бу лойиҳадан миллионга яқин одам фойдаланди – уй-жой муаммосини ҳал қилди ва бошпанага эга бўлди, – деди ҚР Президенти.

Президент «Бадастир мактаб» лойиҳаси доирасида 400га яқин мактаб барпо этилишини маълум қилди.

– Ҳозир қишлоқларда 300дан зиёд соғликни сақлаш муассасаси барпо этилмоқда. «Миллий жамғарма – болаларга» лойиҳаси ишга туширилди. Шу туфайли янги йилдан эътиборан болалар ҳисобига маблағлар туша бошлайди. Ўзлаштирилмаган ёки қонунга хилоф равишда берилган 8 миллион гектар ер давлат мулкига қайтарилди. Амалга оширилган чора-тадбирларнинг фақат бир қисмини айтиб ўтдим. Ҳақиқатдан ҳам жуда кўп ишлар қилинди ва бу ишлар келажакда давом этади, – деди Қ. Тўқаев.

Президент Қозоғистонда Сув захиралари ва ирригация вазирлиги ташкил этилишини маълум қилди.

– Сувни тежаш технологияларини жорий этиш жуда муҳим ва долзарб вазифадир. Шунинг учун самарали усулларни таклиф қилиш жоиз. Янги инфратузилмани барпо этиш жуда муҳим вазифа ва бугунги бозор талабидир. Хулоса қилиб айтганда, имкон қадар сувни тежашимиз керак, – деди Президент.

Президент Мактубининг тўлиқ матни газетанинг 97-сонида эълон қилинади.

                      

Akorda.kz., 2023-09-02, 03:28 667
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.