26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Болалар қувончи оламни безар

Кемел Тўқаев номли мактабда Адолатли Қозоғистоннинг адолатпарвар бунёдкорлари камол топади

Дарҳақиқат, болалар бизнинг бахтимиз, қувончимиз, ҳаётимиз мазмуни. Уларнинг бахтиёрлиги, шодон кулгуси бизга олам-олам қувонч бахш этиб, байрам ва шодиёналаримизни безайди.

Сайрам тумани, Кўлкент қишлоқ округига қарашли Оқсувобод қишлоғида Билимлар куни ёзувчи Кемел Тўқаев номидаги нодавлат илм маскани ўқувчиларга қучоқ очди. 

550 ўқувчига мўлжаллаб барпо этилган замонавий таълим даргоҳига 350 ўқувчи ташриф буюрди. Улардан 45 нафари 1-синфга қадам қўяётган жажжи ўғил-қизлардир. Ўқувчиларга қўш қаватли мактаб биносида 31та синфхона, 2та компьютер, кимё, физика фанларининг мультимедия хоналари, логопед, руҳшунос, тиббиёт хоналари хизмат қилади.

Шодиёнада иштирок этган Сайрам туман маслаҳати котиби Шамхат Холмуродов, туман инсон салоҳиятини ривожлантириш бўлими услубият хонасининг мудираси Гулнар Нуртанова ва янги мактабнинг янги директори Неъматжон Отаниёзовлар рамзий тасмани кесиб, ўқувчиларни Билимлар куни билан қутлаб, таълим маскани бунёдкори, бир нечта хусусий мактаблар соҳиби Фозил Ўсарқул ўғли Ирисқуловга миннатдорчилик изҳор этишди...

– Ҳурматли устоз-мураббийлар! Қадрли ўқувчилар! Ота-оналар! 

Сизларни бугунги ёрқин ва қувончли шодиёна – Билимлар куни билан табриклаймиз! – дейишди сўзга чиққанлар.

Бу йил туманда 3566 ўринли 7та хусусий мактаб очилиши режаланган. Сайрам тумани хусусий мактаблар барпо этиш борасида минтақада етакчи, десак муболаға қилмаган бўламиз.

Шунингдек, туманда 7962 муаллим 64 мингдан зиёд ўқувчига 96та таълим муассасасида сабоқ беради...

“Жанубий Қозоғистон” мухбири, 2023-09-02, 03:36 2263
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.