26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Устувор йўналишлар вилоят тараққиётига ижобий таъсир кўрсатади

Туркистон шаҳридаги Хожа Аҳмад Яссавий номидаги Халқаро Қозоқ-Турк университетида 2023-2024 ўқув йилининг очилиш маросими ўтди. Тадбирда Туркия Республикаси Конституциявий суди Раиси З. Арслан, ҚР Конституциявий суди Раисаси Э. Азимова ва Мажлис, маслаҳат депутатлари, қонун соҳаси вакиллари, ўқитувчилар ҳамда талабалар иштирок этди.

Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди университет жамоаси ва талабаларни янги ўқув йили билан табриклади. Тантанада иштирок этаётган икки мамлакатнинг қонунчилик соҳаси мутахассислари ва фахрий меҳмонларга миннатдорчилик билдириб, қардош Туркия билан алоқалар ўта юқори даражада эканлигига тўхталди. 

Шунингдек, Давлат раҳбари Қасим-Жўмарт Тўқаевнинг жорий йилги Мактубида белгиланган устувор йўналишлар ижроси, вилоятимиз тараққиётига ижобий таъсир кўрсатиши ва минтақани ривожлантириш борасида залворли вазифалар белгиланганини таъкидлади.

– Ҳурматли устозлар  ва талабалар! Сизларни янги ўқув йили бошланиши билан чин қалбимдан табриклайман. Давлат раҳбари Қозоғистон халқига навбатдаги Мактубида жуда муҳим масалаларни кўтариб, аниқ вазифаларни белгилаб берди. У мамлакатни ривожлантириш бўйича ўз режасини баён қилиб, янги иқтисодий шаклга ўтиш стратегиясини аниқлади. Шунингдек, Мактубда инсон ҳуқуқларини ҳимоя қилиш масаласига алоҳида эътибор қаратилган. Бугунги тадбир Инсон ҳуқуқларининг умумхалқ Декларациясига 75 йил ҳамда 2024 йили Қозоғистоннинг Бола ҳуқуқлари Конвенциясининг қабул қилинганига 30 йил тўлиши арафасида уюштирилиши алоҳида эътиборга молик. Туркистонга махсус ташриф буюрган фахрий меҳмонлардан, икки давлат Конституциявий суд раислари ва судьялари, депутатларимиздан миннатдормиз, – деди вилоят ҳокими.

Тадбирда ҚР Конституциявий суди Раисаси Э. Азимова ва Туркия Республикаси Конституциявий суди Раиси З. Арслан талабаларга қонун соҳасига доир тажрибалари ҳақида гапириб,  ҚР Парламенти депутати Жулдиз Сулейменова ва бошқалар илм толибларини янги ўқув йилининг бошланиши билан табриклади.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-05, 06:06 668
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.