26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Музейлар карвони'' сайёр кўргазмаси

Туркистон вилояти ташкил этилганига 5 йил тўлиши муносабати билан вилоят маданият ва туризм бошқармасининг ташаббуси билан “Visit Turkistan” маркази майдонида “Музейлар карвони” кенгайтирилган сайёр кўргазмаси ўтди. Тадбирни вилоят маданият ва сайёҳлик бошқармаси бошлиғи Азимхан Қўйлибаев очди. 

– Миллий маънавиятимизнинг бир тармоғи бўлмиш аждодларимиз мероси, қадриятларини келажак авлодга етказишда музейнинг алоҳида ўрни бор. Ўтмишга эҳтиром, бугунимизни қадрлаш, келажакка ғамхўрлик асосий вазифамиздир, – деди бошқарма раҳбари. 

Сайёр кўргазманинг очилиш маросимида музей соҳаси фахрийси, ўлкашунос олим Абдулла Жумашев ва “Ҳазрат Султон” давлат тарихий-маданий қўриқхонаси археологи,  яссавийшунос Марат Туяқбаев сўзга чиқишди ва Туркистон аҳолиси ҳамда меҳмонлари эътиборига музей жамғармасидаги қимматбаҳо ёдгорликлар ва ноёб санъат асарлари кўргазмаси ҳавола этилди.

Айни пайтда вилоят музей жамғармасида 170 мингдан зиёд маънавий қадриятлар сақланмоқда. Уларнинг  аксарияти археологик ва этнографик экспедициялар натижасида тўпланган ноёб ёдгорликлардир.

Таъкидлаш жоизки, музейлар карвони 1 сентябрдан  29 октябргача жума, шанба ва якшанба кунлари  ўтади. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-09-05, 20:17 1161
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.