26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тил жонкуярлари тақдирланди

Вилоят «Farab» кутубхонасида Қозоғистон халқи тиллари кунига бағишланган “Давлат тили – Қозоғистон халқини бирлаштирадиган тил” мавзуида байрам тадбири ўтди. 

Унда вилоят маданият ва туризм бошқармаси раҳбари Азимхан Қўйлибаев, Ассамблея ёшлари республика жамоат бирлашмаси вилоят ваколатхонаси аъзоси Достон Абдуалиев иштирок этиб, йиғилганларни байрам билан табриклашди.

– Вилоятимизда давлат тилини ўзлаштирганлар аҳолининг 95 фоизини ташкил қилса, рус тилини ўзлаштирганлар – 64 фоиз, инглиз тилини биладиганлар эса 16,2 фоизни ташкил қилади. Жорий йилда тилларни ўқитиш марказларида 3 минг нафар шахс давлат тилини ўрганмоқда. Ундан 500 нафари бошқа этнос вакиллари. Бугунги кунда вилоятимиздаги этнос вакилларининг 74 фоизи қозоқ тилини билади. Биз қозоқ, рус, инглиз ва бошқа тилларни ўзлаштиришини давр талаби, деб билишимиз керак. Барчангизни Қозоғистон халқи тиллари куни билан табриклайман, – деди Азимхан Серикули.

Шундан сўнг, А. Қўйлибаев бир гуруҳ тил жонкуярларини вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиғи ва ташаккурномаси билан тақдирлади. Тадбирда туман, шаҳар тилларни ўқитиш марказлари томонидан кўргазма уюштирилди. 

2023-09-07, 03:12 1019
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.