26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Агромаслаҳат маркази'' деҳқонларни қўллаб-қувватламоқда

Қишлоқ хўжалиги соҳасида етиштириладиган маҳсулот ҳажмини кўпайтиришда деҳқон ва чорвадорларнинг малакасини ошириш муҳим. Шу боис, вилоят тадбиркорлар палатаси қошида “Агромаслаҳат маркази” ташкил этилиб, кўргазма майдонлари очилган эди.

Эндиликда қишлоқ хўжалик ишлаб чиқарувчиларига агротехнологиялардан самарали фойдаланиш, зараркунандаларга қарши кураш, деҳқонларга уруғлик селекцияси бўйича тавсиялар беришга доир тушунтириш ишлари олиб борилмоқда.

Вилоят тадбиркорлар палатаси директори ўринбосари Нурбўл Рисбеков “Марғулан” деҳқон хўжалиги ва “Рамазан агро” МЧБда бўлиб, жойлардаги аҳвол билан танишди.

Ўтрор тумани Талапти қишлоғидаги “Марғулан” деҳқон хўжалигининг 20 гектар майдонига маккажўхори экилди. Хўжалик соҳиби Бекжон Ибашев йигирма кунда йиғим-терим ишлари бошланишини маълум қилди. “Агромаслаҳат маркази” раҳбари Нурлибек Бўранбаевнинг айтишича, жорий йилда маккажўхорининг “Пионер” навидан мўл ҳосил кутилмоқда.

Нуртас КЕНЕСБЕКОВ, 2023-09-27, 02:34 536
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.