26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Миллий маҳсулот – миллат мероси

Туркистон шаҳридаги «Этноовул» мажмуасида Қозоғистон халқи Ассамблеясининг «Қозоқшунослик» илмий-маърифий лойиҳаси доирасида вилоятимизнинг 5 йиллигига бағишлаб этнос вакиллари орасида ҳунармандчилик буюмларини тарғибот қилиш мақсадида «Миллий маҳсулот – миллат мероси» мавзуида танлов уюштирилди. 

Вилоят ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари ўринбосари Бахт Ахимбетов танлов иштирокчиларига муваффақият тилаб, тадбирнинг аҳамиятига тўхталди.

– Туркистон – азалдан ҳунармандчилик маркази ҳисобланган. Бугунги тадбирнинг бош мақсади – қозоқ халқининг кўҳна ҳунармандчилиги, маҳоратига этнос вакилларининг қизиқишни орттириш, шунингдек, ҳунармандчилик маҳсулотларни оммага таништириш орқали истеъдодли, ташаббускор этнос вакилларининг фаоллигини юксалтириш, – деди Б. Сарсенбайули. 

Тадбир иштирокчилари танловнинг 5 тури бўйича маҳоратларини намойиш этишди. Нуфузли ҳакамлар ҳайъати уларнинг меҳнатини одилона баҳолаб борди. «Урчиқ йигириш» танловида тўлебийлик Шоҳиста Одилова биринчи, тулкибошлик Шакирзада Абилова иккинчи, мақтаараллик Тожи Даловарова учинчи ўринни эгаллади. «Кашта тикиш»да мақтаараллик Хуршида Турсунтошева биринчи, келеслик Малика Ибрагимова иккинчи, Александра Утвенко учинчи ўринни эгаллашди. «Қуроқ қураш» бўйича тўлебийлик Дилноза Умарова ғолиба бўлди, тулкибошлик Раиса Темирова иккинчи, Тамара Сманова учинчи ўринга сазовор бўлди. 

«Талқон туйиш» танловида тулкибошлик София Абилова биринчи, тўлебийлик Ирода Дўсметова иккинчи, Раъно Чолова учинчи ўринни эгаллади. «Текемет босиш» танловида савронлик Анаркул Абдуллаевага тенг келадигани бўлмади. Тулкибошлик Умриой Ирисалиева иккинчи, тўлебийлик Умида Бойметова учинчи ўринни, умумжамоа ҳисобида бош совринга Тулкибош тумани сазовор бўлди. Биринчи ўринни Тўлебий, иккинчи ўринни Саврон, учинчи ўринни Мақтаарал туманлари эгаллади. 

«Жамоат тотувлиги» ДКК раҳбари Э. Жанғазиева ғолиблар ва иштирокчиларга қимматбаҳо совғалар, диплом ва ташаккурномаларни тақдим этди.

Ш. МАДАЛИЕВ., 2023-09-30, 04:10 1198
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.