26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Балли, полвон!

Тўлебий туманида «Оңтүстік Қазақстан» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси соврини учун қозоқ кураши бўйича 60-турнир ўтди. 100 йиллигини нишонлаш арафасида турган «Оңтүстік Қазақстан» вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси ижодий жамоаси 65 йилдан буён мазкур мусобақани вилоят аҳолисига тарғиб этиб келмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Тўлебий тумани ҳокими Тўлеген Телғараев, вилоят жисмоний тарбия ва спорт бошқармаси бошлиғи Қанат Жўлдиқараев, ижтимоий тараққиёт бошқармаси раҳбари Ерлан Кузембаев, газетанинг бош муҳаррири Абай Балажан сўзга чиқиб, иштирокчиларга муваффақият тилади. 

Қозоқ курашини халқаро миқёсда ривожлантириш, оммалаштириш мақсадида уюштирилган мусобақа якунлари бўйича совриндорлар тақдирланди. Қозоқ кураши асрлар давомида халқимизнинг жанговар ва жанг санъати билан чамбарчас боғлиқ бўлган спорт тури бўлганлиги сабабли, мусобақа ёшлар ҳаётининг бир қисми сифатида оммалаштирилмоқда.

Кураш баҳсида вилоятимиздаги энг кучли полвонлар куч синашди. Турнир якунларига кўра тўлебийлик Марат Байқамуров мутлақ ғолиб бўлди ва унга «Chevrolet Ravon» автомобили калити топширилди. 6 вазн тоифаси бўйича ўтказилган турнирда 13та жамоа, 200га яқин спортчи иштирок этди. 

Тўлебий тумани мусобақа ғолиби бўлиб, диплом, кубок ва пул мукофоти билан тақдирланди.

Таъкидлаш жоизки, ғолиб Марат Байқамуровни “Алмас қылыш” спорт клуби раиси, Қозоғистон Республикасида хизмат кўрсатган мураббий, Қозоғистон Республикаси спорт арбоби, СССР спорт устаси Жанпейис Жабаев спортга ошно қилган.     

 

 

Б. РЎЗИМАТОВА., 2023-10-03, 01:06 1367
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.