26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Замонавий, рақобатбардош ва истиқболли таълим маскани

Шимкент шаҳри, Сайрам даҳасидаги “GES” ўқув маркази ташкил топганига 10 йил тўлди. Шу муносабат билан уюштирилган тадбир таълим масканининг янги, 5 қаватли биноси очилиши билан бошланди. Дарҳақиқат, ўтган йиллар мобайнида ўқув маркази элга танилиб, обрў ва шуҳрат қозонди. Бугунги кунда марказда жами 5 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида ўқув маркази директори Дилором Мирсолиева ўн йилда амалга оширилган ишларга тўхталди. Сўнг Қозоғистонда хизмат кўрсатган қурувчи, таниқли тадбиркор Низомхон Сулаймонов, М. Ауезов номидаги Жанубий Қозоғистон универсиетети профессори, педагогика фанлари доктори Неъматжон Алметов марказнинг муборак ёши билан табриклаб, эзгу тилакларини изҳор этишди.

Дарҳақиқат, эришилган ютуқлар мўл. Хусусан, 10 йилда ўқув марказининг 2800 нафар талабаси грант соҳиби бўлди. Шунингдек, 2020-2023 йилларда ушбу марказда таҳсил олган 21 ўқувчи Назарбаев университетига ўқишга қабул қилинди. Жорий йили бундай шараф Нурқанат Дайраш, Аселя Ермахан ва Мансур Эргашваевларга насиб этди. Шунингдек, ўқув марказининг йигирмадан зиёд битирувчилари АҚШ, Хитой, Литва, Малайзия, Италия, Туркия каби давлатларнинг нуфузли университетларида таҳсил олишмоқда. 19 ўқувчи эса IELTS дастури асосида АҚШда бир йил таҳсил олиб қайтди.

Марказни турли йилларда тамомлаган Соибхон Ҳожихонов, Мафтуна Жўрабекова, Жавоҳир Мажримов, Сафина Тешабоева, Сурайё Абдурашидова, Музаффар Мамадалиев, Мафтуна ва Гулбаҳор Юсуфхонова каби ёшлар бугунги кунда хорижий компанияларда самарали фаолият юритишмоқда. Жумладан, шу куни даврани олиб борган сухандон Икром Баҳромов ҳам мазкур ўқув марказининг талабасидир. 

Бинонинг 4-қаватида жойлашган коворкинг марказга (Khadicha kovorking zone) фаол жамоатчи Б. Нуралиевнинг рафиқаси, марҳума Хадича опанинг номи берилди. Даврага таклиф этилган наманганлик меҳмон Маҳфуза ая эзгу тилакларини билдирди. Баҳодир Усмонали ўғли рафиқасининг мана шундай ўқув марказини бунёд этиш ҳақидаги орзуси ушалганини таъкидласа, фарзанди Алишер Нуралиев унинг ўгит ва насиҳатлари салмоқли эканини таъкидлади. Меҳнат фахрийси Анормат Аҳмадқулов ва Маҳфуза ая рамзий тасмани қирқиб, тадбир иштирокчиларини ичкарига таклиф этишди. Марказда кутубхона ташкил этилган. Бу ерда талабаларнинг дам олиши ва дарсга 

тайёрланиши учун барча шароитлар муҳайё.

Умид Бўташиқовнинг дўмбирада ижро этган куйи, “Ниҳол” мукофоти совриндори, таниқли хонанда Диана Ҳошимхонованинг қўшиқлари даврага файз бағишлади.

Бугунги кунда марказда 5 мингдан зиёд ўқувчи таҳсил олмоқда.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-10-07, 03:00 1789
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.