26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Орзулар воқеликка айланмоқда

Туркистон шаҳридаги Октябрь Жарилқапов номли ўйингоҳ тубдан таъмирланиб, фойдаланишга топширилди. Унинг очилиш маросимида шаҳар аҳолиси, қишлоқ оқсоқоллари, спортчилар иштирок этди. Номи берилган таниқли волейбол мураббийи ҳақидаги саҳна кўриниши намойиш этилиб, ўйингоҳ тарихи ҳақида маълумот берилди. Вилоят ҳокими Дархан Сатибалди жамоатчиликни янги спорт иншоотининг очилиши билан табриклади.

– Соғлом ва рақобатбардош халқ бўлиб етишишда оммавий спортни ривожлантириш ғоят муҳим. Бу борада Юртбошимиз Қасим-Жўмарт Кемелули спорт соҳасини доимий қўллаб-қувватлаб келмоқда. Бу йил Туркистон вилояти ташкил топганига 5 йил тўлди. Туркистон шаҳри йилдан йилга чирой очмоқда. Юзлаб бинолар ва уйлар барпо этилди. Улар орасида замонавий спорт мажмуалари бор. “Олимпия маркази” спорт мажмуаси, «Теннис маркази», “Муз саройи” спортсеварлар ихтиёрида. Бугун эса яна бир қувончли воқеага гувоҳ бўлмоқдамиз. Туркистон марказидаги ўйингоҳ замон талаблари асосида янгиланиб, фойдаланишга топширилмоқда. Ўтган аср ўрталарида қурилган бу майдон бир неча йиллардан буён фойдаланилмай ётган эди. Аҳоли билан учрашувда уни таъмирлаш таклиф қилинди. Спортсеварлар орзуси рўёбга чиқди. Туркистонимиз чемпионлар шаҳрига айлансин! – деди Дархан Сатибалди.

Тантанали йиғилишда жамоат фидойилари Рахим Танирбергенов ва Жақсилиқ Қулбайимбетовлар ҳам спорт иншоотини таъмирлагани учун вилоят ва шаҳар раҳбарларига миннатдорчилик билдиришди. Шу куни янги ўйингоҳда “Туркистон” ва “Турон” клублари ёшлари ўртасида ўртоқлик учрашуви уюштирилди.

Болалар ва ўсмирлар спорт клубида 20 нафар мураббий, 28 нафар спорт йўриқчиси фаолият юритмоқда. Уларда 700 нафарга яқин ўқувчи-ёшлар очиқ спорт майдончаларида ўсмирлар ўртасида футбол, ​​стритбол, ​​катталар тенниси бўйича касбий тайёргарлик кўрмоқда. Спорт йўриқчилари эса 800нафардан зиёд аҳолини спортга жалб этмоқда.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-10, 19:59 1708
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.