26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Дўстлик дастурхони қалбларни бирлаштирди

Қозоғистон Республикаси куни арафасида ўтган жума куни Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмаси ташаббуси билан Турбат қишлоғида “Дўстлик дастурхони – палов фестивали” тадбири ўтди.Қишлоқ марказидаги “Рисқул ота” тўйхонасида ёзилган дастурхон атрофига қўшни Ўзбекистоннинг Тошкент шаҳри ва вилоятлари, Шимкент шаҳри ва Сайрам туманидан, Қазиғурт ва Турбат қишлоқларидан ташриф буюрган меҳмонлар жам бўлдилар.

Фестиваль иштирокчилари –   туманнинг энг моҳир ошпазлари  ўз иқтидорларини намойиш этиш мақсадида қозонга олов ёқиб, паловхонтўрани бошлаб юборишди. Ҳакамлар ҳайъати сайланди.

Ош пишгунга қадар тўйхонада даврани Қазиғурт туман ўзбек этномаданият бирлашмаси оқсоқоллар кенгаши раиси Б. Собитов бошқариб, меҳмонга табрик навбати  берилди. 

Дўстлик байрами билан барчани Қазиғурт тумани ҳокими А. Исмаилов, Социалистик Меҳнат қаҳрамони Т. Ағабеков, меҳнат фаҳрийси Н. Бектаев, Қазиғурт тумани жамоатчилик бирлашмаси раиси А. Жилқибаев табриклаб, омад тиладилар. Х. Саитқулов ҳамда таниқли тадбиркорлар Н. Амирсаидов ва С. Сайдусмоновларга Қозоғистон ўзбек этномаданият бирлашмалари “Дўстлик” ҳамжамияти номидан «Дўстлик»  медалини жамоат арбоби Ф. Қоратоев топширди. 

Туркистон вилоят ўзбек этномаданият бирлашмаси раҳбари ўринбосари Г. Расулова  таълим соҳаси жонкуярлари Р. Назиров (Ш. Қалдаяқов номли мактаб), А. Одилов ва Б. Олимов (Т. Тўла номли мактаб), А. Йўлдошев (туман тез ёрдам хизмати вакили)ни “Жамоат фидойиси” кўкрак нишони билан тақдирлади.

Ўзбекистонлик маданият ва санъат вакиллари ҳам дўстлик, миллий урф-анъаналарнинг бардавом бўлиши икки миллат ўртасидаги дўстона алоқаларнинг янада ривожлантиришда кенг имкониятлар яратилаётганини мамнуният билан қайд этдилар. 

Давра суҳбати оҳанрабо куй ва қўшиқлар, дилтортар рақсларга уланиб кетди.

Тайёр бўлган таомлар шоҳи – паловхонтўра лаганларга сузилди. Одил ҳакамлар ошпазлар меҳнатини муносиб баҳоладилар. Ғолиблар ва иштирокчилар ҳомийлар томонидан тақдирландилар. Барча меҳмонлар ажойиб тадбирни уюштирган  Қазиғурт туман  ўзбек этномаданият бирлашмаси  сардори Ж. Собитов ва унинг ташаббускорларига миннатдорчилик билдирдилар.

Тадбир Исмоил ота масжиди имомининг дуоси билан якунланди.

Шаҳодат ТЎЛАЕВА, 2023-10-10, 20:02 1325
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.