26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Спорт соҳасидаги камчиликлар бартараф этилиши жоиз

Вилоятимизда касбий ва оммавий спортни ривожлантиришнинг янги режаси ишлаб чиқилади, бу соҳада вилоят салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаяпти. Бу ҳақда вилоят ҳокими Д. Сатибалди раислигида ўтказилган  девон йиғилишида маълум қилинди. Вилоят раҳбари мутасадди бошқармага спорт соҳасини ривожлантиришни жонлантириш, туб ўзгаришларни  амалга ошириш юзасидан аниқ топшириқлар берди.

– Вилоятда оммавий спортни ривожлантириш, соғлом турмуш тарзини шакллантириш ишларини янада кучайтириш зарур. Соҳада жуда кўп муаммолар мавжуд. Халқаро мусобақалардаги натижаларни яхшилаш керак. Барча муаммоларни маблағ билан боғлаб бўлмайди. Бундан ҳам оғир даврларда чемпионимиз Б. Саттарханов майдонга чиқди. Оммавий спортни ривожлантирувчи тадбирлар, мусобақалар ва марафонлар сонини кўпайтириш зарур, – деди Д. Сатибалди.

Футбол клубларини молиялаштириш учун ҳомийларни жалб этиш, кучли рақобатбардош жамоани шакллантириш, маблағни Олимпия ва бошқа спорт турларига йўналтириш, “Артспорт” дастурига ўз спорт иншоотларига эга тадбиркорлар ва малакали мураббийларни таклиф этиш, спорт федерациялари фаолиятини жонлантириш, малакали кадрлар ва мутахассисларни жалб этиш масалалари муҳокама қилинди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-12, 03:42 1894
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.