26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Тадбиркорлар саховати

Жорий йилда Тўлебий туманида давлат-хусусий ҳамкорлиги доирасида 20та ижтимоий-маданий иншоот барпо этилмоқда. Шулардан бири – смета баҳоси 150 млн. тенгелик спорт мажмуаси «Туғилган ерга таъзим!» акцияси доирасида Қозоғистон Республикаси куни арафасида  очилди. 

Мажмуада ёшлар бокс, кураш, оғир атлетика, стол тенниси, кичик футбол билан шуғуллана оладилар.  

Бир вақтнинг ўзида 250 одам турли спорт машғулотлари билан банд бўладиган мажмуанинг тантанали очилиш маросимида туман маслаҳати раиси Н. Қўйбағаров, жисмоний тарбия ва спорт бўлими раҳбари М. Қурбаналиев, фахрийлар кенгаши раиси Атирхан Шинғисбаев ва бошқалар иштирок этиб, ёшларга ғамхўрлиги учун тадбиркор М. Тўлтебаевга миннатдорчилик билдиришди.  

Жорий йилда хусусий тадбиркор М. Тўлтебаев 10та спорт иншоотини ўз маблағи ҳисобидан қуриб, фойдаланишга топширди. Йил сўнггигача туманда яна 8 спорт иншооти фойдаланишга топширилади.

Тадбиркор Мурат Тўлтебаев Сарқирама  қишлоғига кираверишда янги истироҳат боғи барпо этди. Лойиҳа қиймати 700 млн. тенге,  майдони 1,5 гектар. Қишлоқ аҳолисининг севимли  масканига айланадиган ушбу боғда хиёбонлар, фаввора, тунги чироқлар, ҳовузлар, очиқ осмон остидаги меҳмонхоналар, шийпончалар мавжуд. Бундан ташқари, алвон гуллар, турли дарахт кўчатлари ўтқазилган.

– Давлатимиз раҳбарининг биз, тадбиркорларга, биз орқали халқнинг ташаббускор вакилларига билдирган ишончини албатта, оқлаймиз, – деди М. Тўлтебаев.

***

Бундай истироҳат боғи (лойиҳа қиймати 300 млн. тенге)ни  Арис шаҳрида Қўсмамбетовлар оиласи барпо этди. 1 гектар майдонни эгаллаган боққа машҳур спортчилар Мейиржан  ва Нуржан Қўсмамбетовлар(марҳум) номи берилди. Бу ерда болалар ўйингоҳлари, турли машқ майдонлари мавжуд.

Истироҳат боғининг очилиш маросимида вилоят ҳокимининг ўринбосари Б. Тажибаев, вилоят маслаҳати раиси Н. Абишов ва маслаҳат депутатлари иштирок этиб, арисликларни янги масканнинг очилиши билан табриклашди. 

Рамзий тасма қирқилгач, шаҳар ҳокими Гулжан Мамитқизи Қўсмамбетовлар оиласига миннатдорчилик билдирди. 

«Жанубий Қозоғистон» мухбири, 2023-10-12, 03:44 1130
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.