26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Судьялар куч синашди

Туркистонда Қозоғистон Республикаси судьялар уюшмасининг Х Спартакиадаси якунланди

Қозоғистон Республикаси Президенти Қасим-Жўмарт Тўқаев жорий йил 23 мартда Парламентнинг биринчи сессиясида нутқ сўзлаб, оммавий спорт ва соғлом турмуш тарзини ривожлантириш муҳимлигини таъкидлаб, кўрсатмалар рўйхатини эълон қилган эди.

Унда оммавий спортни ривожлантириш бўйича меҳнат жамоалари ва минтақалар ўртасида спорт мусобақаларини мунтазам равишда ўтказиш масалаларига алоҳида эътибор қаратилган. 

Судья ва суд ходимлари орасида соғлом турмуш тарзини тарғиб қилиш ва муҳитни шакллантириш мақсадида уюштирилган мусобақанинг ёпилиш маросимида ҚР Олий суди раиси Асламбек Мергалиев ва Туркистон вилояти ҳокими Дархан Сатибалди ҳамда бошқа ваколатли идоралар раҳбарлари иштирок этиб, ғолиб ва ​​совриндорларни табрикладилар.

Тадбирда мамлакатимиздан 17та жамоа иштирок этиб, спортнинг бир қанча турлари – футбол, ​​волейбол, арқон тортиш, бильярд, шаҳмат, теннис ва бошқа спорт турлари бўйича ўзаро куч синашдилар.

Мусобақа якунларига кўра ғолиб жамоалар ва совриндорларга диплом, кубок ва қимматбаҳо совғалар топширилди.

Ғолиблар орасида Туркистон вилояти судьялари ҳам бор. 

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-17, 02:34 1934
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.