26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Аҳолининг таклифлари инобатга олинади

Сайрам туман ҳокими ўринбосари Ансар Ўсербаев раислигида ўтган девон йиғилишида кун тартибидаги 3та масала муҳокама қилинди. 

Жумладан, 2024 йилги туман бюджетини шакллантириш жараёни тўғрисида иқтисодиёт ва молия бўлими раҳбари 

А. Айтекеева маъруза қилди. 15 октябрга қадар туман бюджети лойиҳасини туман маслаҳатидепутатлари муҳокамасига киритиш режаланган. 

Шунингдек, йиғилишда туман уй-жой ва коммунал хўжалиги бўлими раҳбари вазифасини вақтинча бажарувчи Н. Абдилдаев ахлат ва чиқиндиларни ташувчи муассасаларнинг фаолияти тўғрисида ҳисобот берди. Унга кўра, тумандаги 11та қишлоқ ҳокимлигида 8та муассаса тозалик ишлари билан банд. 

Учинчи масала – вилоят ва туман ҳокимининг шахсий қабулида белгиланган вазифалар ижросига бағишланди. Жорий йилнинг 9 ойида туман аҳолисидан 2972та мурожаат тушган. Бу ўтган йилга нисбатан 24 фоиз кам. Шу билан бирга, ҳоким ўринбосари белгиланган вазифалар ижросини таъминламаган бўлим раҳбарлари ва қишлоқ ҳокимларининг жавобгарлигини амалдаги қонунчилик доирасида кўриб чиқиш ва тегишли таклиф киритишни топширди.

Йиғилишда А. Ўсербаев туманда ободонлаштириш, кўкаламзорлаштириш ва тозалик ишларини ташкил этиш бўйича аниқ вазифалар юклади.

Тадбир якунида А. Ўсербаев аҳоли томонидан кўтарилган ҳар бир масала ва таклифларнинг муҳимлигини таъкидлади.

Сайрам тумани ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-19, 00:51 1181
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.