26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Имомлар ўртасида спорт мусобақаси

Жетисай туманида «Маънавий тотувлик – барқарорлик таянчи» мавзуида масжид имомлари ва жамоатлари ўртасида кичик футбол, стол тенниси ва арқон тортиш бўйича вилоят спорт мусобақаси уюштирилди. 

Туман ички сиёсат бўлими ҳамда «Нуғман» марказий масжиди, туман маданият, тилларни ривожлантириш, жисмоний тарбия ва спорт бўлими томонидан ташкил этилган тадбир 25 октябрь – Республика кунига бағишланди.

Мусобақада туманга қарашли шаҳар ва қишлоқлардан 17та жамоа иштирок этди.

Ўйин натижаларига кўра футболдан учинчи ўрин Жетисайдаги “Нур-Жетисай” масжиди жамоасига насиб этди, иккинчи ўринни “Нур-Алла” масжиди имомлари эгаллади. Биринчи ўрин “Асиқата” масжиди жамоасига буюрди.

Стол теннисидан учинчи ўринни Данияр Мирзамуратов, иккинчи ўрин – Қуаниш Қидирия, биринчи ўринни Ерасил Жумабай эгаллади.

Мусобақа якунида туман ҳокимининг ўринбосари Марат Фаритули илғор жамоаларга ва турли номинациялар бўйича ғолиб бўлган алоҳида шахсларга, туманда самарали меҳнат қилаётган имомларга ташаккурнома ва дипломлар, қимматбаҳо совғалар топширди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-10-21, 02:39 1224
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.