26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Қишлоқлар чирой очади

Маълумки, Давлат раҳбари Қ. Тўқаев жорий йилги «Адолатли Қозоғистоннинг иқтисодий йўналиши» Мактубида маҳаллий ҳокимликлар зиммасига шаҳар ва қишлоқлар қиёфасини замонавийлаштириш, шунингдек, ободонлаштиришни жадаллаштириш вазифасини қўйди. Сайрам туманида ушбу йўналишда амалга оширилаётган ишлар ҳақида маълумот олиш мақсадида туман қурилиш, меъморчилик ва шаҳар қурилиши бўлими раҳбари Б. Мўминжоновга мурожаат қилдик.

– Сайрам тумани ҳокими А. Сабитовнинг топшириғига биноан тумандаги барча аҳоли манзилларида ноқонуний, «қизил чизиқ»даги, шунингдек, мақсадсиз қурилган иншоотларни бузиш давом эттирилмоқда, – деди Баҳром Маҳкамжон ўғли. – Ноқонуний қурилишлар, «қизил чизиқ»даги, мақсадига мос келмаган жами 19та иншоот бўйича маълумотлар олинди.

Жумладан, Қорабулоқ қишлоғининг Т. Рустемов кўчасида юритилган назорат тадбирлари давомида 10та иншоотнинг «қизил чизиқ»да жойлашгани аниқланиб, уларнинг соҳиблари ихтиёрий равишда бузиш юзасидан огоҳлантирилди. 

Шунингдек, Қасимбек датқа қишлоғининг Қ. Мусаев кўчасидаги 3та иншоотда тегишли ҳужжатларсиз қурилиш юритилгани аниқланиб, чора кўриш учун Туркистон вилоят назорат бошқармасига юборилди.

Қорамурт қишлоқ ҳокимлиги томонидан Қорамурт ва Низомобод қишлоқларидаги марказий кўчаларда жойлашган 6та бинонинг қурилиши ҳужжатларсиз олиб борилгани аниқланиб, чора кўриш учун Туркистон вилоят назорат бошқармасига юборилди.

Қорасув қишлоғи Ипак йўли кўчасида «қизил чизиқ»да жойлашган 5та иншоотнинг 2таси бузилди ва 3та иншоот эгалари ихтиёрий равишда бузиш борасида огоҳлантирилди.

Оқсув қишлоғининг Абилайхан кўчасидаги жами 4та иншоот, шунингдек, “Халық банк” олдидаги савдо расталари бузилиб, бир иншоот ҳужжатлари бузиш учун вилоят назорат бошқармасига жўнатилди, яна бир иншоот эгасига ер участкасини бериш ишлари олиб борилмоқда. Ипак йўли кўчасидаги 6та савдо иншооти олдида жойлашган шийпонлар олиб ташланди ҳамда уларнинг меъморий қиёфасини замонавийлаштириш учун тадбиркорга эскиз лойиҳаси тақдим этилди.

Ипак йўли, Абилайхан, Бекет батир ва Пратов кўчаларидаги «қизил чизиқ»да жойлашган жами 7та иншоот бузилиб, 8та иншоот эгалари ихтиёрий равишда бузиш борасида огоҳлантирилди.

Манкент қишлоғининг Алмати ва Айнабулақ кўчаларидаги «қизил чизиқ»да жойлашган жами 7та иншоот бузилиб, 2та иншоот эгаси огоҳлантирилди. Манкент қишлоқ ҳокимлиги томонидан 2та қурилиш иншоотида қонуний ҳужжатларсиз қурилиш ишлари олиб борилганлиги аниқланиб, тегишли чора кўриш учун вилоят назорат бошқармасига ва ер захиралари бошқармасига йўлланди. 

Эслатиб ўтамиз, тадбиркорлар “қизил чизиқ”да жойлашган биноларни ихтиёрий равишда бузмаса, иш судга ўтказилади. У ҳолда тадбиркор қонунга мувофиқ, 1,5 миллион тенге жарима тўлайди.

Мухтасар қилиб айтсак, ушбу тадбирлардан кўзланган мақсад – қишлоқларимизни ободонлаштириш, аҳоли учун қулай шароитлар яратиш. Шунинг учун ҳам кўрилаётган чораларни ҳамюртларимиз тўғри тушуниб, қўллаб-қувватлашларига ишонамиз.

 

 

З. АҲМАДЖОНОВ суҳбатлашди, 2023-10-21, 02:57 1204
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.