26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
''Ордабасы'' – Қозоғистон чемпиони!

Футболдан Қозоғистон премьер-лигасининг 25-тур ўйинлари якунланди. Шимкент шаҳрининг «Ордабасы» жамоаси ўз майдонида Қарағандининг «Шахтёр» клубини қабул қилиб, ўз тарихида илк бор Қозоғистон чемпиони унвонига ноил бўлди. Ушбу ўйинда дуранг ҳам чемпионлик учун етарли эди. Сабаби, 2-ўринни эгаллаб турган «Астана» жамоаси «Ордабасы»дан 6 очко ортда эди.

Қизиқарли ўтган ўйиннинг биринчи голини Айбар Жақсилиқов урди. Шоҳбоз Умаров ва Артём Бесединларнинг 1-таймдаги голлари йирик ҳисобдаги ғалабага олиб келди. 

2-таймда қарағандиликлар бир марта жавоб голи урди. Натижада,  «Ордабасы» чемпионат тугашига бир тур қолганида чемпионликни қўлга киритди. 

Учрашувдан сўнг, жамоага Ғалаба кубогини Қозоғистон футбол федерацияси президенти Адилет Барменқулов ва Шимкент шаҳри ҳокими Ғабит Сиздиқов топширди. Клуб 2024 йилда УЕФА Чемпионлар лигасида ўйнайди. 

«Ордабасы» 4 ноябрь куни мамлакат кубоги финалида Қўстанайнинг «Тобол» клуби билан ўйнайди. 

Хуршид ҚЎЧҚОРОВ, 2023-10-24, 02:24 1893
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.