26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Сиёсий партиялар куч синашди

Республика байрами арафасида Туркистон шаҳрида кичик футболдан “MASLIHAT CUP” ўртоқлик учрашувининг тантанали очилиш маросими ўтди.

 “АМАNАТ” партияси Туркистон вилояти филиали “Жастар Рухы” ёшлар қаноти ташаббуси билан ташкил этилган турнир маҳаллий ижтимоий-сиёсий ташкилотлар ўртасида ҳамкорлигини мустаҳкамлаш, уларни давлат манфаатлари йўлидаги қадриятларни ҳаётга татбиқ этишга чорлаш, аҳолини соғлом турмуш тарзи доирасида бирлаштириш мақсадида ташкил этилди.

Дўстлик шиори остида ўтказилган мусобақада “Республика” партияси, “Байтақ” яшиллар партияси, “Ақ Жол” Қозоғистон демократик партияси ҳамда ОАВ вакилларидан иборат жамоалар иштирок этди. Тадбирнинг очилиш маросимида “AMANAT” партияси Туркистон вилояти филиали ижроия котиби ўринбосари Пўлат Турсинбаев иштирок этиб, куч синашаётган жамоаларга муваффақият тилади.

Шу тариқа “AMANAT” партиясининг Туркистон вилояти филиали минтақадаги сиёсий партиялар вакилларини спорт байроғи остида жипслашиб, муштарак мақсад – давлат манфаатлари йўлида Республикамиз равнақига ҳисса қўшишга чақирди.

Тадбир якунида ўртоқлик учрашувининг барча иштирокчи жамоаларига ташаккурномалар топширилди.  

2023-10-24, 02:27 1954
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.