26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Фуқаролар мурожаати доимий эътиборда

Сайрам тумани ҳокими Арман Сабитов “АMАNАТ” партияси жамоатчилик қабулхонасида фуқароларни шахсий масалалари бўйича қабул қилди.

Фуқаролар томонидан кўтарилган масалаларнинг аксарияти инфратузилма, оғир юк машиналарининг йўлда юриши, миллий спорт турларини ривожлантириш, жамиятда барқарорлик ва ҳамжиҳатликни мустаҳкамлашга доир эди. 

Қурлиқ қишлоғидан ташриф буюрган Б. Қулжабаев қўшимча сув қудуғини қазиш ва ўрнатилган симёғочларга тортилган электр симлари ҳолатини назорат қилиш, шунингдек, асфальтланмаган кўчаларни таъмирлашни сўранди. Дарҳақиқат, бу аҳоли манзилидаги Қ. Жумабаев кўчасини таъмирлаш 2024 йилнинг режасига киритилган. Шу кунгача қишлоқдаги давлатга қайтарилиши режаланган 1029,52 гектар яйловнинг 749 гектари қайтарилган.

Туман ҳокими Интимақ қишлоғида истиқомат қилувчи 

М. Сатпаевнинг камондан отиш спортини ривожлантириш бўйича мурожаатига жавоб бериб, бу масалани вилоят даражасида ҳал этиш имкониятлари қараб чиқилишини маълум қилди.

А. Сабитов қабул чоғида маҳаллий даражадаги масалаларни жойларда зудлик билан ҳал қилишни қишлоқ ҳокимларига топширди. Туман раҳбари барча фуқароларнинг саволларини диққат билан тинглаб, мавжуд муаммоларни ҳал қилишга қаратилган лойиҳа ва режаларга алоҳида тўхталди. 

Тадбирда “АMАNАТ” партияси туман бўлими ижроия котиби Қуаниш Сиздиқов, туман ҳокимлигининг бўлим мудирлари ва қишлоқ ҳокимлари иштирок этди.

Қабул якунида туман ҳокими А. Сабитов кўтарилган масалалар эътибордан четда қолмаслиги, билдирилган таклифлар асосида аниқ чора-тадбирлар кўрилишини маълум қилди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-11-04, 03:17 1255
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.