26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Эски Иқонга газ келди!

Саврон тумани, Эски Иқон қишлоғига газ берилди. Энди аҳоли “зангори олов”ни уйларига тортиб олишлари зарур. Шу муносабат билан вилоят ҳокими Дархан Сатибалди Эски Иқонга бориб, аҳолининг қувончига шерик бўлди.

2019 йилда қурилиши якунланган иншоот беш йилдан буён тўхтаб турганди. Шу даврда вилоят бюджетидан 1,1 млрд. тенге маблағ сарфланган. Асосий газ қувури 2021 йилда фойдаланишга топширилган. Унинг узунлиги 112 чақиримдан зиёд.

Мазкур “соқолли” қурилишни ўз назоратига олган минтақа раҳбари мутасаддилар ва пудратчига вазифалар юклаб, муаммо ҳал қилинмоқда. 

Бугунги кунда қишлоқда 20 мингга яқин аҳоли, 2300дан зиёд хонадон мавжуд. Иқонликлар турмуш тарзини қулайлаштирадиган табиий газ учун вилоят раҳбарларига миннатдорчилик билдирди. 

Таъкидлаш жоизки, вилоятимизда табиий газга оид муаммолар мавжуд. Чунончи, 2018-2021 йилларда қурилиши ниҳоясига етказилган бўлса-да, 33та аҳоли манзили турли сабабларга кўра, табиий газга уланмай қолган эди. Ушбу масалалар навбати билан ҳал этилиб, бугунги кунда 16та қишлоққа газ берилди, қолгани йил охиригача уланади. Бундан ташқари, Мақтаарал, Жетисай, Сариоғоч, Келес туманларидаги автомат газ тақсимлаш станцияларининг қуввати оширилди.

Вилоят ҳокимининг матбуот хизмати, 2023-11-07, 02:50 1255
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.