26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Олтин кузнинг олтин лаҳзалари

Оқсувкент қишлоғидаги Қ. Жандарбеков номли Маданият уйида қишлоқ хўжалиги ходимларининг анъанавий “Олтин куз – 2023” байрами нишонланди. Тадбир Мартўбе майдонида ташкил этилган қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ярмаркаси билан бошланди. Унда деҳқонлар ва тадбиркорлар аҳолига ўз маҳсулотларини тавсия қилишди.

Тадбирда туман ҳокими Арман Сабитов иштирок этиб, қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорлик соҳасини ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган ходимларни байрам билан табриклади.

– Бу йил туман деҳқонлари ва чорвадорлари мазкур байрамга залворли ютуқлар билан етиб келишди. Соҳада йил бошидан буён 103,2 млрд. тенгелик маҳсулот етиштирилди. Деҳқонларнинг машаққатли меҳнати туфайли маҳсулот ишлаб чиқариш ҳажми ўтган йилнинг 9 ойига нисбатан 8,1 миллиард тенгега ошди. Жорий йилда қишлоқ хўжалиги соҳасида эришилган ютуқларда ушбу байрамда иштирок этаётган туман меҳнаткашларининг ҳиссаси улкан, – деди Арман Сабитули.

Қишлоқ хўжалиги ва тадбиркорликни ривожлантиришга салмоқли ҳисса қўшган қишлоқ ҳокимлари, шунингдек, пешқадам деҳқонлар, тадбиркорлар, соҳа вакиллари туман ҳокимининг ташаккурномалари билан тақдирланди.

Дастлаб қишлоқ хўжалигини ривожлантиришда юксак кўрсаткичларга эришган қишлоқ ҳокимликлари махсус диплом ва эсдалик совғаси билан тақдирланди. Жумладан, агросаноат мажмуасининг асосий капиталига 2,4 миллиард тенге сармоя жалб этган Қайнарбулоқ қишлоқ округи (ҳоким Есбўл Дуйсебаев) 1-ўрин, агросаноат мажмуасининг асосий капиталига 354,0 млн. тенге сармоя жалб этган Кўлкент қишлоқ округи (ҳоким Ўткир Йўлдошев) 2-ўрин, агросаноат мажмуасининг асосий капиталига 598,0 млн. тенге сармоя жалб этган Манкент қишлоқ округи (ҳоким Абдуғани Саидмуродов) 3-ўринга лойиқ деб топилди. 

Орис қишлоқ округидаги “Талип” ДХ раҳбари Дилмурод Орибқулов “Энг яхши томчилатиб суғориш усулини жорий қилувчи”, Оқсукент қишлоғидаги “AYKAN” МЧБ раҳбари Алмагул Айқан “Энг яхши қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишловчи”, Қайнарбулоқ қишлоғидаги “Gеn Group Kazakhstan” МЧБ раҳбари Сабиржан Утешев “Энг яхши сармоядор”, Қорамурт қишлоқ округидаги “Дар-СС” МЧБ раҳбари Сергей Долгов “Энг яхши ғаллакор”, Манкент қишлоғидаги “Шерзад-1” деҳқон хўжалиги раҳбари Шуҳратбек Абдикаримов “Энг яхши сут йиғувчи”, Қорасув қишлоғидаги “Алма” ИЧШ раҳбари Ақилбек Шалқаров “Энг яхши гўштни қайта ишловчи”, Манкент қишлоғидаги “Тұран Агро Ет Сүт” ИЧШ раҳбари Суҳроб Эргешов “Энг яхши гўшт экспортчиси”, “YUG-GROUP-INVEST” МЧБ раҳбари Надир Читилов “Энг яхши корхона жонлантирувчиси”, Қайнарбулоқ қишлоғи округидаги “Көмеш балық” МЧБ раҳбари Даулетали Абдраманов  “Энг яхши балиқ етиштирувчи”, Кўлкент қишлоғидаги “Худойберген Ш” ДХ раҳбари Худойберген Абдивалиев “Энг яхши уруғлик тайёрловчи” номинациялари, шунингдек, қимматбаҳо совға ва ташаккурономалар билан тақдирландилар. 

Шунингдек, 38 нафар ходим қишлоқ хўжалигини ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун туман ҳокимининг ташаккурномаси билан тақдирланди.

Байрам концерт дастурига уланиб кетди.

З. МЎМИНЖОНОВ, 2023-11-14, 04:05 2388
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.