26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Ижтимоий иншоотлар кўздан кечирилди

Вилоят ҳокими ўринбосари Бейсен Тажибаев  Сайрам туманига махсус хизмат сафари билан ташриф буюрди. Сафар чоғида минтақа раҳбарининг ўринбосари Қарасу қишлоқ округидаги касалхонанинг фаолияти билан танишди.

Мутасадди бошқармага Б. Тажибаев янги лойиҳадаги касалхона иморатининг қурилишини  режага киритишни  топширди.

Сўнг туб таъмирдан ўтаётган “Куншуақ” боғчасини текширди. Б. Тажибаев соҳа мутахассисларига таъмир ишларини вақтида ва сифатли якунлашни топширди. Вилоят раҳбарининг ўринбосари Манкент қишлоғидаги шифокорлик-амбулатория фаолияти билан танишди, туман вакилларини шахсий масалалари бўйича қабул қилди. Шахсий қабулга ёзилганлар кутубхона биносини барпо этиш, шифохона, мактаб барпо этиш, мавжуд мактаблар биносини таъмирлаш таклифларини киритишди. Туман марказий кутубхона биноси 1968 йили барпо этилиб, сўнгги бор 2011 йилда таъмир ишлари юритилган. Унинг айтишича, бу ерда китоб сақлайдиган омбор ўринлари тақчил. Бу борада Б. Тажибаев янги намунадаги кутубхонанинг тайёр лойиҳаси мавжудлигини айтди. Шунингдек, Манкент қишлоғи вакили тез тиббий санитария ёрдамини кўрсатиш марказини барпо этиш зарурлиги масаласини  кўтарди.

Қабул чоғида тегишли бошқарма ва бўлим раҳбарларига топшириқлар берилди.

2023-11-14, 19:58 1375
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.