26 март 2017 йил
booked.net
+12
°
C
+12°
+
Шымкент
Четверг, 06
Прогноз на неделю
1991 йил 1 апрелдан чиқа бошлаган Туркистон вилоятининг ижтимоий-сиёсий газетаси
Биз ижтимоий тармоқдамиз:
+7(7252) 53-93-17, 53-92-79. janubiy@inbox.ru
+ 7(747) 701-50-55
+ 7(747) 701-50-55
Республикада етакчи вилоят

Вилоят иқтисодиётининг муҳим соҳаларидан бири – қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ҳажми 1 трлн. тенгедан ошиб, республикада етакчи бўлди. Йил бошидан буён соҳага 88,5 млрд. тенге сармоя жалб қилинган. Бу ҳақда Марказий алоқалар хизмати майдонида вилоятнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиётига доир ҳисобот чоғида вилоят ҳокими Дархан Сатибалди ахборот берди.

– Жорий йил қишлоқ хўжалигининг асосий муҳим масалаларига эътибор қаратилиб, уни тизимли ҳал қилиш йўллари кўриб чиқилди. Дастлабки, иссиқхона хўжаликларини қўллаб-қувватлашнинг янги дастаклари тузилиб, иситиш тизимларини субсидиялаш қоидаси тасдиқланди. Ушбу мақсадга 500 млн. тенге ажратилди. Шунингдек, иссиқхоналарни ягона марказдан қаттиқ ўтин билан таъминлаш мақсадида ширкат тузилиб, кўмир ишлаб чиқарувчилардан бевосита ташиб келтиришга эришилди. Иккинчидан, пахтачиликни ривожлантириш мақсадида “Global Textile SoIution”, “TST JETISAY TEXTILE“, “Cotton Maқта” ҳамда “Tulpar Textile” лойиҳалари амалга оширилмоқда. Бу билан пахта баҳосининг экспортга тобелигини бартараф этамиз. Шунингдек, пахта рентабеллигини донбоп маккажўхори билан алмаштириш мақсадида “Йилига 150 минг тонна маккажўхорини чуқур қайта ишлаш заводи” лойиҳаси амалга оширилмоқда. Учинчидан, сув хўжалигини ривожлантириш учун “Тұран су” давлат корхонаси фаолиятини йўлга қўйиш орқали каналларни аслига келтириш ҳамда фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш тадбирларини муддатида амалга оширдик. Натижада бюджет маблағи 28 фоизга тежалиб, иқтисодиётнинг самарадорлиги 1,5-2 бараварга ошди, – деди Дархан Сатибалди.

Экинларни ранг-баранглаштириш натижасида сабзавот ва полиз маҳсулотларидан рекорд даражада – 3,3 млн. тонна ҳосил кўтарилди. Соҳада янги технология қўлланилмоқда. Интенсив боғ ҳажми жорий йил 5 405 гектарга етказилиб, ҳосилдорлик 5 бараварга ортди. Илгари 60-70 центнер бўлса, ҳозир 300-350 центнергача ҳосил олинмоқда.

Чорвачиликни ривожлантириш бўйича вилоят республикада олдинги сафда. Мол боши ва самарадорлиги ўртача ҳисобда 5 фоизга ўсмоқда. Гўшт экспорти бўйича вилоят республикада етакчи. Сўқим гўштининг улуши 85 фоиз, қўй гўшти – 60 фоизни такшил этади. 10 минг тонна сўқим, 4,6 минг тонна қўй гўшти экспортга чиқарилди.

2023-12-02, 03:50 660
Сўнгги янгиликлар
Мавзуга оид янгиликлар


Газетанинг янги сони
Хамкорлар
Газета тарихи Давлат хариди Тахририят
Манзилимиз: 160000, Шимкент шаҳри, Тауке хан шоҳкўчаси, 6-уй, 3-қават.
Газета ҚР Маданият ва ахборот вазирлиги томонидан 2020 йил 21 апрелда рўйхатга олиниб, KZ34VPY00022503 гувоҳнома берилган.
Муассис--Туркистон вилояти хокимлиги.
Ношир--"Жанубий Қозоғистон"вилоят ижтимоий-сиёсий газетаси таҳририяти масъулияти чекланган биродарлиги.
©Нашримиздан кўчириб босилганида "Жанубий Қозоғистон газетасидан олинди", манбага юкланиши шарт. Ахборотдан парча олинганда ҳам ҳавола келтирилиши шарт. Ёзма рухсат берилмаса,материалларни тижоравий мақсадларда қўлланиш ман этилади. Барча ҳуқуқлар ҳимояланган.
©Мулк эгаси-"Жанубий Қозоғистон"газетаси.